Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руку ва саждада 3 тадан кам зикр айтиш

10:47 / 28.10.2023 | Ziyoviddin | 403

Ассалому алайкум! Сув ўчиб қолгани боис таҳорат олиш муаммо бўлиб қолди, пешин вақти тугашига 10 минут қолганда озроқ сув топиб таҳорат олдим ва пешинни ўқидим, ҳар ракатдаги руку ва саждада 1 мартадан тасбеҳ айтдим намозим қазо бўлиб қолмаслик мақсадида. 3 ва ундан кўп айтилиши ҳақида хабарим бор эди лекин 1 та маърузада эшитишим бўйича вақт танқислигида 1 мартадан айтса ва жуда танқис бўлганда саловат ва дуони ҳам тарк қилиб намозни адо қилиш мумкин экан. 1: Ўқиган намозим дурустми ёки қазосини қайта ўқишим керакми? 2: Ана шу маъруза қилган домлани гаплари тўгрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз вақти чиқишига оз муддат қолган бўлса, зарурат юзасидан таҳоратда аъзоларни бир мартадан ювиш ва намозда тасбеҳларни бир мартадан айтиш, саловат ва дуони ўқимаслик мумкин. Аммо атайин намоз ўқимай юриб, шундай ҳолатгача намозни кечиктирган бўлса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat