Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотда янглишмаслик учун...

00:00 / 13.01.2010 | eski savollar | 699
Фазилатли Шайх Ҳазратлари Ассалому Алайкум! Сизга ва барча яқинларингизга Аллоҳ таолонинг Раҳмат ва барокотлари бўлсин! Ҳаққ таоло қиблагоҳингиз хамда волидаи муҳтарама онажонингизни мағфират айлаб, жойларини жаннатдан қилсин. Омийн! Шайхим Сизни барча китобларингиз қатори Закот масаласига бағишлаб ёзган рисолаларингизни ҳам ўқиб ўрганиб хаётга тадбиқ этмоқдамиз. Аммо, минг афсуслар бўлсинким баъзи масалаларга келганда ақл фаросатимиз ва илмимиз жуда саёзлик қилмоқда. Аллоҳ таоло фарз қилган Закотни адо этишда эса, камчилик ва нуқсонларга йўл қўйишдан жуда қўрқаман. Шу сабабдан бу борада Сизнинг ёрдамингизга муҳтожман. Хозрда тижоратнинг жуда кўп йўналишлари ривожланиб бормоқда. Шулардан аксарияти олди-сотди бўлса, янада ривожланиб бораётган турларидан бири бино ва ишноатлар қуриб, уларни ижарага бериб фойда олишдир. Биз ҳам савдо дўкони қуриб, даромад олиш мақсадида ижарага бердик.Ҳазратим, агар одобсизлик қилаётган бўлсак бизни кечирсинлар! Лекин, баъзи мулохазаларимиз борки, бу борада Сиз Фазилатли Шайх жанобларининг фикрлари биз учун жуда қадрлидир. «Ҳадис ва Ҳаёт» нинг «Закот китоби» 121-бетида «Фойдага келган моллар-ойлик маоши, хунар қилиб топилган пуллар, ижарага қўйилган иморатлар, меҳмонҳона, завод ёки фабрика ва машиналардан тушган фойдалар асл молга–сармояга қўшиб туриб, закот чиқарилади», дейилган. Бу иқтибосдаги «...фойдалар асл молга – сармояга қўшиб туриб, закот чиқарилади», деган жумладан, бино ва иморатларни қуриш учун сарфланган пуллардан, яъни асл мол–сармоядан ҳам ҳар йили закот бериш керак экан-да, деган фикрга келган эдик. Аммо, «Закот китоби» нинг 144-145 бетларида эса, «Мол-мулклар ичида ўзидан закот олинмайдиган, лекин эгасига даромад келтириб турадиганлари бор», дейилган. Закотни эса, иморат, маркаб, завод ва бошқа даромад келтирадиган нарсаларнинг фойдасидан, яъни соф даромадидан ажратиш лозимлиги таъкидланган. Афсуски, бу борада ҳам уламоларимиз икки ҳил фирк айтишган экан. Бундан ташқари тижорат моллари «фойда кўриш мақсадида олди- сотди учун учун таёрлаб қўйилган нарса», деб таърифлаган. Агар, биноларни қуриш учун сарфланган маблағни «фойда кўриш мақсадида... таёрлаб қўйилган нарса», дейилган таъриф орқали мулохаза қиладиган бўлсак, тижорат мақсадида ижарага берилаётган биноларнинг барчаси фойда олиш мақсадида қурилади-ку. Ва, қурилиш учун миллионлаб пул сарфланади. Ана шу мулохазалар асносида иккиланиб қолганлигимиз боис Сиздан баъзи нарсаларни сўраб билмоқчи эдик. -Ҳар йили Закот беришда иморатни қуриш учун сарфланган жаъми маблағга ижарадан келаётган даромадларни қўшиб ҳисоблаб туриб закот бериш керакми ? -Ёки бўлмаса фақатгина ижарага беришдан келаётган соф даромаддан закот беришнинг ўзи кифоя қиладими ? Фазилатли Шайх ҳазратлари, бу иқтибосларни келтиришдан мақсадимиз баъзи бир тоифаларга ўхшаб ихтилоф чиқариш эмас. Балки, ақл фаросатимиз етмаган нарсаларни Жанобимиздан сўраб ўрганишдир. Шайхим! Мана бир неча йилдирки шу муаммони ечимини топа олмай қийналаман. Сиздан биз учун аниқ ва тушунарли бўлган, шариатимиз тақозо этган жавобни олиш умидидаман. Аллоҳ таоло Сизга динимиз йўлидаги меҳнатларингиз самарасини бу дунё ва оҳиратда кўпайтириб берсин! Қодир Роббимиз Сизга ато этгани каби бизларга ҳам Имли Ладуний ато этишини илтижо билан сўраймиз! Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сарф бўлиб кетган пуллар ҳисобга олинсин деб ҳеч ким айтгани йўқ. Қўшиб ҳисоблансин дегани закот чиқарилаётган пайтдаги нарсаларни пул, савдога қўйилган моллар ва шунга ўхшаш нарсалар деганидир. Ўзини сотишга қўйилмаган нарсалардан келадиган фойдалар закот молига қўйшилади. Сиз ўзингиз китоб ўқиб тушуна олмайсиз экан. Бирор биладиган одамнинг олдида ўқиб, тушуниб олинг. Ҳозиргача менга ҳеч ким сизга ўхшаб савол берган эмас эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat