Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндошлар орасида никоҳ

05:57 / 31 май | eski savollar | 2262
Ассалому алайкум. Ҳозирда деярли барча илмий янгиликлар Ислом динининг ҳақ эканлигини исботлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо, мен(ЖИДУ 2-курс талабаси) Валеология китобида никоҳ ҳақида қуйидаги ма'лумотни о'қиб ко'рдим. Унда эркак ва аёлнинг гени бир-биридан қанча узоқ бо'лса бо'лажак фарзанд шунча ақлан ва жисмонан сог'лом туг'илиши айтилган. Уларнинг далили олимларнинг тарихий қабила устида олиб борган текширувидир. Бунга ко'ра, о'ша қабила бошқа қабилалар билан уруш олиб борган ва уларга қиз узатмаган, улардан келин олмаган. Натижада бу қабила қисқа вақт ичида ё'қ бо'либ кетган я'ни насл ё'қолган. Исломда қариндошлар орасидаги никоҳага руҳсат борлигини билиб ҳайрон бо'лдим. Олимларнинг текшируви шариат билан мос келмаяпти. Албатта, шубҳасиз Ислом қонунлари доимо то'гридир. Бу ерда мен билмаган ма'лумотлар ко'пга о'хшаяпти. Шуни таҳлил қилишга ёрдам беринг. :!:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

НИКОҲИ ВАҚТИНЧАЛИК ҲАРОМ БЎЛГАН АЁЛЛАР

Икки аёлдан бирини эркак деб фараз қилинганда унга иккинчиси ҳалол бўлмайдиган аёллардан бирининг никоҳи ва иддаси иккинчисининг никоҳини ва мулк юзасидан яқинлик қилишни ҳаром қилади.Мулк юзасидан дегани чўри сифатида деб тушунилади.Мисол келтириш йўли билан юқоридаги иборани англашга интиладиган бўлсак, опа сингил бор. Улардан бирини эркак киши деб фараз қилсак, у иккинчисига уйлана олмайди. Чунки опасига ёки синглисига уйланиш ҳаром қилинган. Бас, улардан бири бир кишининг никоҳида бўлса, унинг устига иккинчисини олиб бўлмайди. Ёки бири бир кишидан бўлган талоқ иддасида ўтирган бўлса, худди ўша одам иккинчисини никоҳига олиши тўғри эмас. Қадимги, қулчилик ҳукм сурган вақтда опаси ўз билан никоҳда бўлган аёлни чўри қилиб олиш ҳам мумкин бўлмаган. Мисол учун, аёл билан унинг аммасини олиб кўрайлик. Агар аёлни эркак, деб фараз қилсак, эркак киши ўз аммасига уйланиши ҳаром. Агар аммани эркак, деб фараз қилсак, эркак киши ўз ака-укасининг қизига уйланиши ҳаром. Бошқаларни ҳам шундоқ қилиб солиштириб чиқса, маҳрамлар орасини жамлаб бўлмаслик чиқади.Юқорида ўрганган оятимизда бу тоифанинг ҳам зикри келган.«Опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди».Яъни, бир киши ўз никоҳида турган хотинининг опа-синглисига уйланиши мумкин эмас. Бундай никоҳнинг ҳаромлиги вақтинчадир. Агар никоҳида турган опа ёки сингил ила никоҳ алоқаси узилса, у ҳолда унинг опаси ё синглисига уйланса бўлаверади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл билан унинг аммасини ёки холасини қўшиб хотин қилмоқликни ман қилганлар. Бундай никоҳлар қариндош хотинлар орасидаги муносабатларни бузадиган бўлгани учун ҳам ҳаром қилинган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл ва унинг аммасини ҳамда бир аёл ва унинг холасини жамланмас», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳо дейдиларки:«Эй, Аллоҳнинг Расули, синглим Бинти Абу Суфённи ўз никоҳингизга олинг», дедим.«Сен шуни хоҳлайсанми?» дедилар.«Мен сизни фақат ўзимники қилмоқчимасман. Яхшиликда менга шерик бўладиган энг маҳбуб шахс синглим», дедим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, бу иш менга ҳалол бўлмас», дедилар. «Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, биз сизнинг Дурра бинти Абу Саламани никоҳингизга олмоқчи эканингиз ҳақида гаплашмоқдамиз», дедим.«Умму Саламанинг қизиними?» дедилар.«Ҳа», дедим.«Аллоҳга қасамки, агар у менинг қарамоғимда бўлмаганида ҳам, менга ҳалол бўлмас эди. У менинг эмикдош биродаримнинг қизи. Мен билан Абу Саламани Сувайба эмизган. Менга қизларингизни ва сингилларингизни тақдим қилманглар», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.Қариндошга уйланса, болалари заифҳол бўлиш эҳтимоли кучли. Яна, Аллоҳ кўрсатмасин, келишмовчилик бўлиб қолса, қариндошлик алоқаларига футур етиши ҳам мумкин. Бегонадан бўлса, болалар заифҳол бўлмайди. Куёв келиннинг баҳонаси билан уларнинг қариндош-уруғлари ҳам қуда-анда бўладилар, ижтимоий алоқалар ривожланади.Исломда яқин қариндошлар билан оила қуриш маъқулланмаслигининг жуда кўп ҳикматлари бор. Буни тиб илми ҳам тасдиқлаяпди. Яқин қариндошлар орасидаги никоҳ туфайли майиб, мажруҳ болалар кўп туғилар экан. Ушбу маълумотларда эслаб ўтилган қариндошлардан бошқалар узоқ қариндошлар ҳисобланади. Буларга амаки, амма, тоға ва холаларнинг қизлари киради. Буларнинг никоҳи жоиз. Аммо уламолар бегоналар билан никоҳланган афзал дейдилар. Бунга далил қуйидагича;Ҳазрати Умари Одил замонларида одамлар Соиб қабиласининг аъзолари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишган экан. У киши суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу «Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади», дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга, қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat