Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликдаги муаммолар

00:00 / 03.05.2010 | eski savollar | 635
Ассалому-алайкум мухтарам Хазрат!Аллох розилиги йулида халол ризк тилаб, сиздан шерикчилик тижорати масаласида шаръий ечим ёки йул-йурик сурамокчи эдик. Масалани аникрок тушунтириш учун мужмал булсада уч киши уртасида бошланган тижорат ишимиз хакида гапириб утсам. Бизлар уч киши бир жойдан дуконни ижарага олиб иш бошлагандик. Аввал у жойни топиб, иш бошлашга киришган шеригимиз узида маблаг булмагани туфайли 2 кишига таклиф билан чикканди. Уша 2 кишидан бири мен эдим. Уша пайтда вактинчалик ишсизлигим, лекин молиявий маблагим борлиги туфайли шу ишга шерик булишга рози булдим. Дуконни деярли бошидан бошлаб таъмирлаб, уз маблагимни сарфлаб, тенгма-тенг ищ юритдим. Шу орада таклиф килган шеригим бир якин уртогидан тижорат учун маблаг олаётганини айтди. У маблаг мен хам рози булиб иш учун «тикаётган» пулимга тенг эди. Мен иш таклиф килган шеригим билан баробар (куп булиши мумкин, лекин кам эмас) дуконни ишга юритишга шартлашиб ишлаётганим туфайли у билан куйидагича келишгандим: хар бир тараф, яъни у ва мен 50/50 шерик буламиз - фойда тенг булинади; агар кимдир купрок пул «тикса», унга уша улушда купрок фойда олади деб аввалдан келишилган эди (бунга сабаб, иш давомида кушимча маблаг керак булгани эди). Лекин 3-4 ойдан сунг, шеригимга пул берган киши фойдани курсатишни сураб, унга бундай фойда кониктирмаслигини айтибди ва берган маблагини хафачиликсиз кайтариб, орани очик килишни сурабди. Шеригим шу гапни менга айтиб, фойдани уч кисмга тенг булишни, яъни унга пул берган кищига, узига (чунки у шу ишни таклиф килган фикри учун) ва менга булинишини таклиф килди. Бу фикр мени бир оз ранжитди, лекин бу шартни икки киши тугри деб топгани хамда орага совукчилик тушмаслиги учун мен шунга рози булдим. Шунда дуконни ишга тушишида тенгма-тенг харакатим учун менинг улушим кандай булади деб савол ташладим. Шеригим менга унинг ердамчси сифатида ойлик берайлик деди, мен унга хам рози булдим ва кейинги ойдан дукон иши тулик унинг зиммасига утишига келишдик, яъни мен иш юритишдан чикдим. Шунда мен ва шеригимга пул берган киши сармоячи булиб колдик, деб уйлайман. Масаланинг бир яна нозик томони шундаки, мен хам берган маблагимни тулик узимники эмас, балки уз ота-онамдан олганлигимдир. Шу сабаб, мен аввалдан шеригим билан 2 тараф, яъни 50/50 хакида шарташган эдим. Аллохга шукурлар булсинким, ота-онам мендан кандай фойда топаётганим, кам-купини суриштиришмайди, лекин фойдадан албатта уй рузгори учун ва керак булганда шу маблагдан келажакда эхтиёжимиз учун ишлатишни кузда тутганлар. Фойдани тенг учга бклинишини таклиф килган дукончи шеригимиз билан тижорат ишини бир узи тулик ва самарали (уз вактида ва тугри) юритишга ахдлашган эдик. Шундан сунг у узига ёрдамчи олиб, унга бериладиган ойликни умумий фойдадан айирилишини айтди. Энди у узи дуконга кеч келиб ва кундузлари хам уз оилавий ишлари билан ташкарига чикиб кетиши, дуконда асосан ердамчи ёш йигит савдо килаётгани биз сармоячиларни жуда ранжитяпти. Унинг устига, якинда солик текшируви келиб хужжатларда жудаям куп етишмовчиликларни топиб, дуконимизга катта жарима солиб кетишди.Шайх хазратлари, сиздан сурамокчи булган саволларимиз куйидагилар:1) Даромаднинг тенг баробар учга булиниши халолми? Ё, биз сармоячилар унга ойлик белгилаб беришимиз керакми?2) Дуконни тулик юритишни буйнига олган киши, ёрдамчи олиб, унинг ойлигини умумий фойдамиздан тулаши тугрими? Даромад уч кишига тенг булинганида, дукон юргизувчининг улуши хозирги пайт учун яхшигина маблаг, у уз маблагидан ёрдамчини таъминлаши тугри эмасми?3) Дукон юритувчининг айби билан вактида тугирланмаган хужжатлар сабабли солинган жарима ким томонидан копланиши лозим? Икки сармоячи бу зарар иш юритувчи томонидан копланиши лозим деб уйлаяпмиз.4) Дукон юргизувчи хеч кандай маблаги билан ушбу ишда таваккал килмаётгани сабабли иш юритишга локайдлик билан караётгани, биз – икки сармоячини норозилигига сабаб буляпти. Бизнинг фикримизча, дукон юритувчи хеч булмаса, умумий пулнинг 20-25% ни узи тарафидан иш учун тикса, унда шу ишга бошкача ёндашув буларди. Шундай ахдлашув тугри булармикин деган савол хам кундаланг.Сиздан кимматли вактингизни ажратганингиз учун жудаям миннатдормиз! Бизнинг барча харакатимиз халол ризк ва томонларнинг ризолигини кузлаб килинаётгандир. Аллох барчамиздан рози булсин! Мухлисингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби масаланини барча тарафларнинг иштирокида ҳал қилинади. Чунки, бир тарафлама гап билан хулоса чиқариш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat