Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намозни фарз болиши

00:00 / 21.02.2012 | eski savollar | 2780
Ассалому алекум шайх хазратлари сизга бир савол билан муражат килмокчиман ! пайгамбаримиз м.м.с а.в га ва барча мусулмонларга мерож кечасида намоз фарз килинган екан ва жаброил алайхиссалом пайгамбаримизга намоз укишни ва вактларини корсатиб берган еканликларини укидим мани тушунмаган жойим олдинги пайгамборлар ва мусулмонлар канака ибодат килишган ёки оллохни яккалигини тан олишса болганми ??

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Олдинги пайғабар ва мусулмонларга ҳам ўзига хос ибодатлар жорий қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:“Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз”. Динлар тарихини ўрганиб чиққан уламолар таъкидлашича, барча динларда, ҳатто илоҳий бўлмаган динларда ҳам рўза ибодати бор экан. Лекин уни адо этиш турлича бўлган. Баъзи динларда маълум овқатлардангина ўзини тийиб юришни рўза деб тушунилади. Мисол учун, насороларда ҳайвондан чиққан озуқа маҳсулотларидан ўзини тийиб юришни рўза дейилади. Уларнинг рўзаси муддати қирқ кун бўлади. Насронийларнинг турли мазҳабларида рўза турлича бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat