Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"ЪОЪА-ЪОЛА"нинг таркибидаги "СПИРТ" моддаси хакида!

00:00 / 23.02.2012 | eski savollar | 1138
мухтарам Устоз! Дин равнаки йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) даргохида макбул айласин ва бу хизматларингизни ажрини икки дунёда зиёдаси билан ато этиб, олий мукофот узининг жамолига мушарраф айласин. Омийн! Устоз яна шу "Кока-кола" масаласида кимматли вактингизни оляпман, рози булинг. Бир куни бир бенамоз билан булган сухбатимиз жараёнида у бенамоз (кока-колада спирт бор) деб айтди ва узи бир куни кока-кола ичиб, йулда "ДАН" ходимларининг "АЛКОТЕСТР"(хайдовчиларнинг ичган-ичмаганлигини, спирт моддасини аникловчи ускуна)ига пуфлаганда, у кишини спиртли махсулот истемол килганини курсатган ва "Дан" ходимлари унга жарима солмокчи булишган. Кейин мен хам тажрибада текшириб, аник ишонч хосил килиш учун, ишхонамизнинг шифохонасига бориб, (уларда хар куни хайдовчиларни текширишлари учун "Алкотестр" ускунаси бор.) у ерда "АЛКОТЕСТР"дан "кока-кола", "кока-кола лайт", "фанта", кадокланган"катик(кефир)" ва "лимонад"ларни текшириб курдик. Бунинг учун бешта одам олиб келиб, хар бирини олдин шундай текширдик, хаммаси тоза чикди, кейин бирига кола, бирига фанта, шу сингари беш кишига беш ичимликни ичирдик ва 10дакикалар вакт кутдик. Сунг хаммасини бир-бир "Алкотестр"га пуфлатдик. АЛЛОХ(ж.ж) гувох, хеч кандай ёлгон кушмасдан узим текшириб, курганларимни ёзаман.1."Кока-кола"- 200мл коладан 0,1промил(ноль бутун ундан бир даража) фоиз спирт;2."Кока-кола лайт"- 100мл кола лайтдан 0,2промил(ноль бутун ундан икки даража)фоиз спирт;3."Фанта"- 150мл фантадан 0,35промил(ноль бутун ундан уч ярим даража) фоиз спирт;4."Катик(кефир)"-100мл катикдан 0,3промил(ноль бутун ундан уч даража)фоиз спирт моддаси чикди. 5."Лимонад"-бундан эса хеч нарса чикмади. Устоз текширувларнинг натижалари шулар эди. Албатта харомнинг ози хам харом, тугрими?. Устоз бундай натижалардан кейин бу ичимликларнинг хукми кандай булади? Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) умрингизни ва илмингизни янада зиёда килсин ва икки дунёда мартабангизни бунданда юксак айласин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен буни бир неча марта такрор – такрор айтдим, ёздим, жавоб бердим. Кока – коланинг таркиби бугунги куннинг энг катта сирларидан биридир. Шунинг учун бу ичимликни унинг эгасидан бошқа ҳеч ким чиқара олмайди. Дунёнинг бирор жойида ушбу ичимлик ҳаром деган фатво чиққан эмас. Сиёсий маънода ва маълум жойларда уни сотиб олмасликка чақириқлар чиққан, холос.Сиз ўзингиз ўтказган синовнинг натижаларини ҳалқаро ислом фиқҳи академияларига юборинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat