Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЙАНА БИР ҲАДИС ҲАҚИДА.

00:00 / 07.12.2007 | eski savollar | 3049
Ассалому алайкум шайҳ жаноблари тинч ва омонмисиз, бизга ва бутун инсониятга қилаётган ҳизматларизга ОЛЛОҲНИ узи улкан ажру мукофатлар берсин, лекин мен сизга энг олий мукофатни тилайманбу ҳам булса &лт;БУТУН ОЛАМЛАР ЭГАСИ БУЛГАН РОББИЛ О'ЛАМИННИНГ ЖАМОЛИНИ КУРИСҲНИ НАСИБ АЙЛАСИН&гт; ОМИН..... Мен бир бродардан ҳадис эшиттим унда айтилишича. Расули-акрам С.А.В. айтган эканлар "Мени шундай бир умматларим буладикий улар то қиёматгача жиҳод қиладилар деган эканлар" СҲунданг кейин мен бу ҳадисни ровийсини сурасам билмаслигини айтди сиздан илтимос шу ҳадис ҳақидабирор малумот берсаиз, узи ровийси ким, ким ривоят қилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Имом Бухорий ўз китобларида ривоят қилган ҳадисда улкан саҳобий Абу Ҳурайра бундоқ дейдилар:«Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида ўтирган эдик, «Жума» сураси нозил бўлди. У сурада: «Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам», жумласи бор эди. Мен «Улар ким, ё Расулуллоҳ?» деб уч марта сўрадим. Ичимизда Саломони Форсий ҳам бор эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлларини Салмони Форсийнинг елкаларига қўйдилар ва: «Агар иймон сурайёда (юлдузида) бўлса ҳам, мана булардан бўлган кишилар унга етадилар», дедилар».Бу ҳадисда Имом Аъзам кўзда тутилган деган гап тахминдан бошқа нарса бўла олмайди.2. 2. Кўпчилик тарихчилар Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳни тобеъинлардан кейинги авлод мусулмонларидан дейдилар. Аммо баъзилар у кишини тобеъин бўлганлари, саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб у кишидан «Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир» ҳадисини ривоят қилганларини таъкидлайдилар. Шунингдек, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Абдуллоҳ ибн Абу Авфо, Восила ибн ал-Асқаъ, Омир ибн Восила розияллоҳу анҳум каби саҳобалар билан ҳам кўришганлар. Аммо уларнинг суҳбатларида бўлмаганлар. Саҳобани кўрган шахс тобеъин бўлади деган уламолар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеъин дейдилар. Саҳобани кўрсаю, суҳбатини топмаса тобеъин бўлмайди дейдиган уламолар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеъин бўлмаган дейдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat