Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Самолётда намоз

00:00 / 16.02.2009 | eski savollar | 595
Ассалому алайкум ва роҳаматуллоҳи ва боракатуҳ!Ҳурматли Шайх Ҳазратлари сизнинг Аллоҳ учун қилаётган ишларингизга ва сизга бу ишда ко'мак бо'лаётганларга Аллоҳнинг О'зи барокатлар ва ко'п-ко'п савобларни берган бо'лсин. Бизнинг фарзандларимиздан ҳам сизга о'хшаган олимлар чиқсин. Сизнинг дуоингиздан умидвормиз.Муҳтарам Шайх Ҳазратлари ман яқинда сафарга АҚШ га кетаётган эдим. Самолётда намоз қандай ва о'қилиш вақти ҳақида со'рамоқчи эдим, чунки самолётда айрим намоз вақтларини аниқлаш жуда қийин.Масалан, қайтаётганда мен АҚШ дан 13:30 да ё'лга чиқамиз, самолёт Ригада 5:15 да то'ҳтаб кейин Тошкентга учади. Ер айланиши бо'йлаб ҳаракатланганлигимиз учун о'ша кун жуда тез о'тиб кетади.Шу вақт оралиг'идаги аср, шом, ҳуфтон намозларини қайси вақт ва қай ҳолатда о'қилишини билмаяман. Жавобни ушбу форумда қидириб ко'рдим, лекин етарли ва то'лиқ ма'лумот топа олмадим. Айрим биродарларимиз туриб о'қиш иложини топиш қийин ва таҳорат қилиш учун ҳам жой торлик қилади дейишмоқда. Савол: Самолётда намоз қандай оқилади ва қайси вақт олинади? Таҳорат қилиш иложи бо'лмаса таяммумга руҳсат борми?Қолган биродарларимизга ҳам анча ёрдам бо'лар эди.Олдинда жавоб учун раҳмат, Аллоҳ рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Учқичда намоз вақтини белгилаш у турган ёки учиб кетаётган жойнинг вақтига қараб бўлади. Буни билиш жуда ҳам осон. Учқичларда маҳаллий вақтлар доимо кўрсатиб турилади. Таҳорат қилиш қийин бўлса, таяммум қилинади. Тик туриб ўқиш имкони бўлмаса, ўтириб ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat