Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Худойи хакида

00:00 / 13.03.2012 | eski savollar | 1479
Хазрат,бу саволни беришимга кечаги махалламизда булиб утган йигин-маслахат сабаб булди.Махалламиз фаоллари хама хонадондан камида бир кило гушт пулини йигиб,»худойи» килишларини айтишти.Максад ва ниятлари яхши,худодан бахорни яхши,серхосил келишини сураб,бир куй суйиб ош беришаркан. Энди,махалламизда жомеъ масжид бор,кавми туртта махаладан иборат,яъне энг якин махаллалар сони туртта.Хамма махаллалар хам шундай тарзда «худойи» килишади.Хозирги кунда масжидимиз жуда хам молиявий мухтож,юкори ташкилотлар,ИИБ томонидан хар бир корхоналар «хавфсизлик кузатув камера»ларини урнатиш мажбурлигини айтишган.Масжидларга хам куйилмокда.Уни нархи 2 милион сум атрофида экан.Утган уч жумъа намозида имом домла шу камералар учун шунча пул керак,ёрдамларингизга мухтожмиз,илтимос деб кайта-кайта айтдилар,шуниям таъкидладилар ки,олдинги жумъа эхсонни санаб куришганида,асосан 200сумлик пул тушгани ва жами 300минг сумм атрофида эканлигиниям айтиб утиб,шунинг учун хеж булмаганда бита тушликнинг кимматида эхсон килишларини сурадилар,хатто ялиндилар,афсуски…. Энди шу масала турганида,махалла фаъоллари,ичларида мулла,фикхий илмга эга кишилар хам бор,»худойи» килишлари кандай буларкин!Ман шахсан битталарига айтдим,муллака шу «худойи»ни албатта куй суйиб,ош дамлаб ейиш шартми?Ундан кура масжидимизга берсак,камчилигини килишса яхши эмасми десам,у киши,йук ука,»худойи» деганда бита куйни суйиб,кон чикариб,хаммага таом улашиб берса яхши дедилар яна бундан максад эсон-омон кишдан чикганимиз ва бахорни яхши килишини Оллохдан сураб дуо килиш дедилар. Ман бу гапни хеж кабул кила олмаяпман,Оллохнинг Байти мухтож пайтда улар куй суйиб ош ейишлари менинг назаримда нотугри булса керак,билмадим,балким мен хато улаётгандир ман.Хар иккласиниям килишга хама кунмайдилар,хадеб йигаверишаркан деб.Шу турт махалла агар шу «худойи»ни килмай,йигган эхсонни масжидга беришса,ёки ярмини беришсаям анча ишлар битар эди.иккинчи каватни кутарганмиз,унга палос жойнамозлар ва хоказо камчиликлар ошиб ётибти.Хе масжидда камчилиги булмагандаям,эхсонни шу ерга берса авлорок эмасмикин!Янада масжидни гузалрок,шароитини яхширок килиш мумкинку!Афсус… Хазрат,шуни кайси бирини килган маъкулрок? Кайс бирини килганда Оллохнинг розилигини,савобини,ажрини купрок олинади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эҳсон ниятида бераверинг, Аллоҳ таоло қабул қилсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat