Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мархумнинг намоз каффороти

00:00 / 10.10.2009 | eski savollar | 4281
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху , хурматли Устоз!!!Аллох субханаху ва таолло сизни ахли оилангизни рушноликда ва офиятда этсин, омийн!!!Хурматди Устоз, сизга саволларим куйидагича:1. Бир инсон иймон келтирди, лекин иймони сустлигидан намоз укимайди, доимо иши билан оввора булиб юрди, савоб умидида кулидан келганча Аллох йулида хайр эхсонлар килди ва бошка яхши амалларни килиб юрди. Вакти соати келиб тусатдан хаётдан куз юмди, хеч кандай васият кила олмади. Аммо топган мол-мулки ахли аёлига ва фарзандига колди. Мазкур аёл мархум эрининг жуда суст булса хам иймонга кирган вактини эътиборга олган холда эрининг укимаган намозлари учун каффорот туласа мархумнинг буйнидан намоз сокит буладими ёки бу масалада шариатда бошкача хукм борми?! Агар, аёлнинг эри учун каффорот тулаши жоиз булганда,дейлик мархум эр 35 йил намоз укимаган булса, аёл эри учун туланадиган каффоротни булиб-булиб туласа буладими, яъни 1 хафталигини, ёки 1 ойлигини, ёки 1 йиллигини , 10 йиллигини ва хоказо.2.Умуман бирор марта намоз укимаган инсон намозининг каффоротини уз мол-мулкидан тулашни васият килса буладими?!3.Агар, бирор инсоннинг укимаган намози учун у васият килмаган булса хам, бошка бир киши унинг учун Аллохдан савоб умидида ихтиёрий каффорот туласа буладими?!Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур!!!Аллох сиздан рози булсин!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўлиб туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса каффорот беришни васият қилмоғи лозимдир. Рамазонда узрсиз рўзасини еган одам ҳам шунга ўхшашдир.Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087, 5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса беради.Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat