Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Цифровой холатга келтирилган маърузалар

00:00 / 14.03.2012 | eski savollar | 478
Мухтарам Шайх жаноблари, менинг кайнонам Сизнинг олдинги, тахминан 10-15 йил, аудио тасмасига (10 тача кассета) ёзилган маъруза-даъватларингизни, бир дугоналарининг (кассеталарни сотиб олган одам) илтимосига кура, диск (цифровой) куринишига келтирдилар. Шу записьдан бизга хам бердилар, ва бошка кариндошларга хам бермокчилар, сотиш ният умуман йук, маърузани тинглаш ниятида. Шу ишни килсалар буладими, бизга бу маърузаларни эшитиш тугри буладими (сотиб олмаганмизку)? Сизнинг муаллифлик хукуки хакидаги фикрингизни куп укиганим туфайли, шу саволни беришга карор килдим. Рахмат, Аллох мартабангизни бунданда улуг килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У вақтда бу гаплар йўқ эди. Агар имкон бўлса, бизга ҳам бир нусха беринглар. Ш муносабат билан айтамизки, кимда бизнинг овоз ва сувратли ёзувларимиз бўлса, бир нусха берсалар жуда ҳам хурсанд бўламиз. Чунки, кўпчилик ўз маросимларида ва бошқа муносабатларда ёзиб олган бўладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat