Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйга бориш

03:15 / 06.05.2016 | ahdi | 1275

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло: «Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар)» “Аҳзоб” сураси 33-оят. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомларнинг ёмони валиманинг таомидир, унга келганлар ман қилинади, хоҳламаганлар чақирилади, ким чақириққа жавоб бермаса Аллоҳ ва расулига осий бўлибди» деганлар. Савол: Муслима қиз ва аёлларни чақирилган валимага боришлари дурустми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келган: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنِ الْأَعْرَجِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ: شَرُّ الطَّعَامِ طَعَامُ الْوَلِيمَةِ يُدْعَى لَهَا الْأَغْنِيَاءُ، وَيُتْرَكُ الْفُقَرَاءُ، وَمَنْ تَرَكَ الدَّعْوَةَ فَقَدْ عَصَى اللهَ وَرَسُولَهُ  صلي الله عليه وسلم. تحفة: Аъраждан ривоят қилинади: “Бойлар чақирилиб, мискинлар чақирилмайдиган валийманинг таоми қандай ҳам ёмон таом. Ким чақириққа келмаса, батаҳқиқ Аллоҳ ва Унинг расулига осий бўлибди”. Юқоридаги ҳадис ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Бойларгина чақирилиб, фақирлар чақирилмаган бўлса, у ерга бормасликка буюрилганмиз” деганлар. (Фатҳул Борий). حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ الْمُبَارَكِ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ صُهَيْبٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ  رضي الله عنه قَالَ: أَبْصَرَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم نِسَاءً وَصِبْيَانًا مُقْبِلِينَ مِنْ عُرْسٍ، فَقَامَ مُمْتَنًّا فَقَالَ: «اللَّهُمَّ أَنْتُمْ مِنْ أَحَبِّ النَّاسِ إِلَيَّ». طرفه: 3785 - تحفة: 1052 5180. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳ тўйидан келаётган аёллар ва болаларни кўриб, мамнун бўлиб ўринларидан турдилар да: «Ё Аллоҳ! Сизлар мен учун инсонларнинг энг севимлиларидансиз!» дедилар».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Муслима аёллар мункар ишлар содир бўлаётган жойларга бормасликлар керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat