Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Кирл алифбосида ёзилган Қуръон сураларин ёдлаш"

00:00 / 21.03.2012 | eski savollar | 1342
Ассалому алайкум мухтарам шайҳ хазратлари! Агар ушбу савол такрор бо'лаётган бо'лса сиздан узр со'рейман. Савол: Қур'он сураларини араб алифбосидан бошқа алифбода ёзилган матнлардан сураларни ёд олишга рухсат борми? Бу саволни беришимдан мақсад уш бу сайтда Қур'он матнини араб алифбосидан бошқа алифбода ёзишга рухсат ёқ дейилипти. Шунга менда шубха пайдо бо'либ қолди. Минг афсуски мени Қур'он о'қишликдан илмим ёқ. Хазрат мен хам Аллохни каломини о'қишни, ундан бахра олишни хохлеман л.н шуни ургатадиган устоз топилмаяпти. Шунга кирл алифбосида ёзилган сураларни ёд олишга харакат қилмоқчи эдим. Хазрат илтимос маслахат беринг! Савол такрор ёки ноурин булган булса узр сурейман? (матндаги техник хатолар у.н хам узр). Аллох сиздан рози булсин, ташакур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бунинг учун араб алифбосини, тажвид илмини ўрганиш керак. Кирилл алфбосида Қуръони Каримни ёзишга рухсат йўқ. Фақат намозга керакли бўлган нарсани ёзиш истисно. Сиз аста ҳарфларни ўқишга ҳаракат қилинг. “Грант таълим” араб алифбоси ва тилини ўргатадиган муассаса, ўша ерда ҳарф ва тил ўрганса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat