Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд сотиб олса буладими?

00:00 / 20.12.2007 | eski savollar | 2389
Ассалому алайкум! Ҳайид айёмингиз муборак булсин ! Саволим шундан иборатки бир биродаримиз куп йиллардан бери фарзандсиз булгани учун қариндошидан қиз бола чақолоқни сотиб олмоқчи. Бир таниш домладан сураган эдим, мумкин эмас! бола сотиб олингандан кейин қулга айланиб қолади деди ! Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз! Аллоҳ сизлардан рози булсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳур одамни сотиб бўлмайди. Одамлар ўзларининг жоҳилона ишлари ила савобли нарсани ҳам гуноҳга айлантириб олишади. Боласини боқишда қийналган одамга ёрдам бериш савобли иш. Бировнинг боласини менинг болам дейиш катта гуноҳ. Болани сатаман ёки болангни менга сот дейиш жуда ҳам ката гуноҳ. Унинг ўрнига, болани боқишда қийланиб қолибсиз, биз сизга ёрдам берайлик дейиш керак. Ёки иккинчи тараф, бизнинг болаларимиз кўп, сиз болага интиқ экансиз, биз бита боламизни сизларнинг тарбиянгизга берайлик, деса бўлмайдими? Икки оила иноқ бўлиб. Иқтисодий аҳоли яхшиси бошқасига яхшилик қилиб бораверса савоб-ку!

Топ рейтинг www.uz Openstat