Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болага исм қўйиш

16:51 / 13.05.2020 | Гулноза | 2027

Ассалому алайкум! Болам хозирги пайтда 2 ой 20 кунлик. Мана 50 кундан бери оғир касал билан касалхонада хаёт билан курашиб ётибди. Врачлар хаммаси Худодан дейишади. Исми Азизбек. Болага Мухаммад исмини қўйиш жуда яхши деб эшитдим. Ўзим 5 вақт намоздаман Аллоҳга шукур. Давлат ишида ишлаганим учун ўранганим йўқ, лекин ният ишоАллоҳ. Дадаси хам бенамоз, уларни хам кўндираман, биз бу болага ота оналикка арзиймизми? Ёрдам беринг жуда тушкунликдамиз. Болам қийналаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ва эрингиз ушбу Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган, сўрагинингни бераман деб турган кунларда пешонангизни саждага қўйиб қодири мутлоқ бўлган Зотдан ялиниб шифо сўранг. Боланинг соғлиги учун ҳам таҳорат қилиб бошни саждага қўёлмаган ота-она қандай қилиб инсон дейилишга лойиқ? Шифонинг манбааси Аллоҳдир. Аллоҳдан узилган инсон қандай шифо топиши мумкин, чақалоқ ўзи сут сўролмайдиган ҳолатда бўлса ота-онанинг фарзанди ҳаққида қилган дуоси ижобат деб ҳадисда айтилиб турган бўлса, дуонинг одоби бўлган таҳоратни қилиб икки ракъат ҳожат намозини ўқиб боласига шифо сўраш ота-онанинг бурчи. Биз бундан ҳам қўполроқ сўзларни ёзмоқчи эдик, аммо ўзи болангиз туфайли қалбингиз оғриб турган бўлса, бошни саждага қўйиш учун шу сўзларимиз кифоя қилса керак деб ўйладик. Сизни фарзандингиз ҳақига ҳам дуо қиламиз. Аллоҳ шифо ато қилсин, сизларни ҳам ҳидоят топган бандалари сафида қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat