Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом мураккабми

07:18 / 27 апрель | Rasul Hakimov | 226
Ассалому алайкум! Номозни Аллоҳга шукр яқинда бошладим ва динни ҳам иложи борича амал қилиш лозим бўлган фарзларини ўрганяпману лекин қалбимда бир шубха пайдо бўляпти. Бу Қуръон ёки ҳадисга нисбатанмас ҳозирги кундаги фатво у мукинмас бу харом каби сўзлар назаримда кўпайди. Масалан: Найк фирмаси кийимларини кийиш мумкинмас, банкамат пул ечиш, товуқ ейиш чунки апаратда сўйилган, мухтож бўсаям банкдан кредит олиш мумкинмас судхўрлик, тўяна қанча берса 10 йилдан кейин ҳам шунча олиш ва хакоза. Ана энди саволим шуки бу ҳаммаси бугунги фатволари ваҳоланки динни бунчалик қийин қилиш шартми. Мусо алайҳиссалом қавмлари сигир сўйиш буюрилганда ранги урғочими ёши қанақа деб ўзларига қийинлаштиришган. Ҳозир исломни қийинлаштириш шартми масалан пластик карточка нақд пул зарл лекн банкаматда ечма, уйланиш ёки уйни чиройли қилиб ремонт қилиб покиза қлиш учун кредит олмоқчи бўлса СУДХЎРЛИК Товуқ гўши олиш учун уни ким сўйганлигини аниқлашдек мураккаблик. Нахотки Ислом шунчалик қийинлашиб бормоқда?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ислом ниҳоятда содда. Инсонлар ҳар жабҳада ўзларини қийинчиликка тиқиб олганлар. Ҳатто ибодатларини ҳам қийин даражага келтириб олганлар. Оддий мисол эрталабки юз қўлни ювишга оёғини қўшиб қўйса шариатимиздаги намознинг фарзи бўлган таҳорат ҳосил бўлади. Эрталаб қилинадиган гимнастика ҳам қилади, шу билан бирга 8 бор сажда қилиб турса бамдод деган намознинг суннат ва фарз адо бўлади. Оёқ терлаб ҳидланишга келганда битта таҳорат қилиб 8 бор сажда қилса пешиннинг фарзи адо бўлади. Ёнида 6 ракаат суннатини ўқийди. Тушликда еган таомини саҳарлик ва шомдан кейинга кўчирса рўза деган фарз адо бўлади. Худди шунингдек Ўзбекистонда нари борса 5-6та товуқ сўядиган фабрика бор. Россияга кетиб дарба-дар бўлиб юрган 10-15та болани ўша ерга қўйилса Аллоҳ буюрганидек Бисмиллаҳ билан сўйилса ҳалол бўлади. Фабриканинг директорини фойдаси бироз камроқ бўлиши мумкин, эвазига халқнинг ейдиган таоми ҳалол бўлади ва топгани ҳам ҳалол бўлади. Гўшт емайдиган бутга сиғинадиган бир миллиарддан ошиқ халқ динини ҳурмат қилиб тўқима худосининг буйруғига итоат қилиб бир умр гўшт емасдан ўтаяпти. Унинг олдида сўйишни Бисмиллаҳ билан қилишнинг нима қийинчилиги бор?! Сиз айтгандек ношаръий тўёналар кўпайгани учун қанча қизлар эрга теголмай ва қанча йигитлар уйланолмай зинога ботиб юришибди. Халқ ўзи енгиллик томонини хоҳламаса, бошқаларга қийинчилик чиқараверади. Қийинчиликни домлалар эмас халқнинг ўзи ўзига қилиб олмоқда. Енгилликка қараб тортсангиз улар ҳаромга қараб тортишмоқда. Домлалар берадиган фатво ҳам Қуръон ва ҳадисдан ташқарига чиқмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat