Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу Намоз дурустми?

00:00 / 01.04.2012 | eski savollar | 2263
Хазрат о'қиш тугаб вилоятимга,уйимга борганимда Жума намозига масжидга чиқаман.Аммо бир нечта ноқулайликлар туг'илади.Афсуски бу ерда аҳвол сал чатоқроқ.Асосан қариялардан иборат жамоат ,ҳатто,бошқалар нафл о'қиётганига ҳам қарамасадан масжидни бошига кийиб гаплашиб о'тиришади.Имом эса намоз жуда тез о'қийди,биринчи саждадан қайтиб о'тириб о'тирмасдан иккинчи саждага кетади, муаззиннинг иккинчи азон билан Тошкентдаги иқоматнинг деярли фарқи ё'қ.Бир бор олдинги суннатни о'қиб турганимда имом хутбага чиқди ва мен суннатни бузиб уни тингладим.(кейин о'қиб қо'йдим)Ҳар сафар Жумага борганимда имом 1-ракатга Ясин сурасидан "Қолу тооирукум ..." лафзи билан бошланувчи 3-4 оятларча миқдорда ва иккинчи ракатга Ихлос сурасини зам қилади.Бу ҳам етмагандай намоз тугагандан со'нг одамлар унинг олдига қироат қилишини со'раб ва дуо со'раб пул отишади.Хазрат шу тариқда Жумани о'қисак ва шу имомга эргашсак намозимиз дуруст бо'ладими?Агар бу ва олдинги саволларда хато-ю сахвларга ё'л қо'йган бо'лсак ,аввало Аллоҳдан маг'фират ва сиздан узр сораб қоламиз.Аллоҳ таоло мо'мин мусулмонларга ҳақни ботилдан ажратишда бераётган бу улкан ко'макларингизни о'зи муносиб ажрларни берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз масжид ва имомнинг номини ёзиб юборинг. Диний идорага айтайлик. Бу ишларни тўғрилаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat