Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хаётхон Курбонова хакида...

00:00 / 09.04.2012 | eski savollar | 1689
Ассалому алайкум Мухтарам Шайх Хазратлари! Килаётган хайрли ишингизни Аллох бардавом килсин! Якиндаги Андижонга килган ташрифингиздан бошимиз осмонга етди! Ижозатингиз билан савол беришдан олдин бир китоб хусусида ва ундаги айрим парчалардан келтирсам... Китоб муаллифи Хаётхон Курбонова. Кириш кисмидан бир парча: Хаётхон Курбонова 1960 йил 5 август жума куни Богдод тумани маркази Серовада тугилган..... Кейин бир оксокол пайдо булиб деди:- Йигитали ва Сабохон, кизларинг исми Хаёт, чунки у Хаёт булади, Хаёт булмаса, мамот булади........Яна нима эмиш... франциялик мехмонлар хам Хаётхон тугрисида бундан беш юз йил мукаддам ёзилган китобдаги маълумотларга асосланиб, Эрондан , Шаркнинг бошка мамлакатларидан кидира-кидира, топиб килишибди эмиш... Хаётхоннинг самовотдан, узга сайёралардан олаётган маълумотлари, инсониятнинг бугунги куни, келажаги билан боглик номалари матбуотда, Интернетда босилмокда эмиш… Францияликларни хаяжонга солиб, юртимизга, Хаётхон хузурларига етаклаб келган номалардан биз, азиз укивчилар хам озми-купми хабардор эмишмиз… «Эй, Хазрати Инсон», «Нечун инсонлигингни англа, болажон», «Мишел Нострадамус (ёлгончи, фолбин)рухи 2001 йилдан яна центуриялар ёза бошлади », «Рухи-анвар олами хикоялари» сингари номаларни укиган эмишмиз…Шайх Хазратлари рухсатингиз билан китобдан бир парчани «муаллиф» номида ёзсам….1991 йил эди. Фаришталар мен билан гаплаша бошладилар. Оила аъзоларимга айтсам, мени жиннига чикаришди. Фаришталар калам билан ёзишимни сурашди. Суриштирмай калам олиб келдим. Шуниси кизикки, каламни курсаткич ва урта бармогим орасига олиб, тик тутиб ёзишим керак эди. Якинларим шундан хам вахимага тушишди:Каламни икки бармоги орасига олса, худи крестга ухшаб коларкан. Аям хар менга Кузи тушганда хавотир билан буйнимга каради, хос осволмадимкин , деб. Кунгли тинчиси учун цепочкамни куринадиган килиб куярдим.Бир куни 50 дона кора калам олиб келиб, уртасидан синдирдим. Бу каламларни кимни айтишса, ушаларга таркатаман. Фаришталар билан гаплашадиган 100 та булади, уларнинг хам иши осонлашади, деган уйда эдим.Тинмай каламда ёзганим учун номимни Калампари куйиб олишган. Бир куни уйимизга холамнинг кизи мехмон булиб келди.-Калампари, менгаям каламингдан Бер, зора уша каламинг билан тижорат олди-бердиларингни ёзиб, бойиб кетсам,-деди у масхараомуз.-Нариги уйда олаверинг,-дедим унинг гап охангини сезмагандай.Бир пайт ичкаридан унинг йигиси эшитилди. Жуда масхаробох эди, навбатдаги найранггидир-да, Дея ишимни килавердим. Оз утмай ёнимга аям югуриб кирдилар.-Нималар килиб куйдинг? Кузини асти очолмаяпти!-дедилар вахима билан.Дархакикат, холаваччамнинг унг кузи чипа беркилиб колган, чапидан эса тинимсиз ёш окарди.-Хе.. каламинг…-сукинмокчи булди-ю, узини унглаб олди,-мени кечир, иккинчи бундай иш килмайман. Кечиринг, Хаётхонпошшо…-Узингизни сокин, хотиржам тутинг,-деди «Фариштам». Иккита каламни бирлаштириб, учбурчак хосил килингда, бурчагини куз томонга тугриланг.Фариштам айтгандай килиб, учбурчак бурчагини холаваччамнинг юмук кузига тугрилаб турдим. «Билган сураларини укисин», деди «Фариштам» . Холаваччам олти мукаддас калимани энтикиб-энтикиб ихлос билан укиркан, «Вой кузимга иссик боряпти», деди севиниб. Бироздан кейин унинг кузи очилди. Ва менга бутунлай бошкача бир эхтиром билан муносабатда булиб колди. Уша-уша хеч Ким мени Калампари деб аташга журъат этмай куйди.Фаришталардан, «Нима учун айнан каламда ёзишим керак?» деб сурадим.-Куръони Каримдан «Нун» билан бошланувчи «Калам» сурасининг (68-сура) топиб укинг,-дейишди.Каломнинг узбекча таржимасини олиб, «Калам» сурасининг 1,2-оятларини укидим: «Нун. Калам ва у (билан фаришталар битадиган битикларга касамки, (эй Мухаммад) сиз-Парвардигорингизни мархамати билан мажнун эмасдирсиз ».Айна каламда ёзишимни сурашларининг боиси калам ичидаги графит (калам узаги) илохий нур-фикрни одам онгига утказувчанлик хусусиятига эга экан. Фаришталар йуллайдиган фикр менинг онгимда етмоги учун графит богловчилик вазифасини утар экан.Орадан куп утмай фаришта биродарларимнинг фикрини бевосита кабул кила бошлаганим учун ручкада ёзишга ижозат беришди….Мухтарам Шайх Хазратлари ушбу китобда «муаллиф» Куръони Карим суралари оркали юкоридагига ухшаш холатларни исботламокчи булган. Жуда ачинарли холат… Савол: Шу китобни йиртиб юборсам буладими?Агар юкоридаги холат буйича уз фикрингизни билдирсангиз «керакли одамларга» бу асли кандай китоб эканлиги ва Хаётхон аслида ким эканлиги хакида тушунтиришда кулланма ва хужжат булар эди.Олдиндан миннатдорчилик билдираман!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу эски гап. Ҳали ҳам бу сафсаталарга ишониб юрган одамлар борми? Бу ҳақида мақола ҳам чиқди, жанжаллар бўлди. Заррача ақли бор одам бу гапларга ишонмаслиги аниқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat