Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор бўлмайманми?

09:32 / 04.04.2019 | Ali | 2468
Ассалому алайкум! You tube ижтимойий тармоғида каналим бор эди. У канални бр дўстимдан сотиб олган эдим. Каналга автомашина нархлари, уй жой нархлари ҳақида видео жойлар эдим. У каналда манитизация тизими ёнган эди. Бу ютуб томондан реклама жойласа бўлар эди. Бунинг учун ютуб пул берар, лекин бу ихтиёрий яъни канални эгаси хоҳласа ютуб томондан бериладиган рекламани жойлайди, хоҳласа ўчириб қўяди. Шу канални ҳозир бир инсонга сотдим, яъни савдолашиб қўйдим. Мендан олган инсон ютуб томонидан берилган ҳар хил рекламаларни қўйса, яъни аёлларни авратлари очиқ ҳолдаги рекламалар ёки бошқа ношаръий рекламаларни қўйишга рухсат берса, мен ҳам унга қўшилиб гуноҳкор бўлмайманми? У инсон манитизацияни ўчириб ҳам қўйиши мумкин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз гуноҳкор бўлмайсиз. Ўшандай рекламаларни қўйишини очиқ-ойдин айтиб олса гуноҳкор бўласиз. Худди бирор уйни фаҳш ишларни ижарага олинишини айтиб қилинган ижарага ўхшаб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat