Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ичкиликка ружу қуйиш

00:00 / 13.04.2012 | eski savollar | 884
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари Аллоҳ умрингизни янада баракотли,илмингизни бунданда нурафшон қилсин.Шайх ҳазратлари сизга маслаҳат билан мурожаат қилмоқдаман.Мени ёлгиз укам бор ёши 33 да камида 6 йиллар булди ичкиликка ружу қуйди,4 йилдан бери жуда куп ичаяпти.3 йил олдин уйлантирдик угил фарзанди бор балким уйлантирсак ичкиликдан узоқлашар деб уйлабмиз...Ичиб олса тамоман ақлини юқотади дардим бор дейди нималигини билмаймиз айтмайди Куп кишилар насиҳат берди ҳеч кимни гапига қулоқ солмайди пул топса ичади топмаса қарзга,қарзларини онам тулаб юради,уйдаги нарсаларни ҳам алмаштириб ҳам ичган.Онамни хақорат қилади,хотинини уради неча марта уйига кетиб қолди бориб энди ичмайман деб суз бериб хотини билан углини олиб келади( мана кеча хотинини олиб келди кетиб қолганди ) яна ича бошлайди.Бир вақтлар номоз уқийман деб ҳам қолганди...онам шу гапини эслатса онамга "менга номоз уқи деб айтманг деб бақиради" Мен ҳам,онам ҳам номозларимизда укамга Аллоҳдан инсоф сурамоқдамиз.Мени хафа қилгани онамни дилини ранжитгани,ранжитаётгани.Онам бизни отасиз устирди узи уқитувчи булган,хозир нафақада.Укам жуда ақилли,меҳрибон,илимга қизиқувчан эди.6 йил ичида бутунлай бошқа инсонга айланди.Ичиб олса кузи қип қизил булиб,шавқатсиз боқади худди ичига бир бола кириб олгандай.Онам ҳамма усулни қуллаб булди фойдаси булмади,муллага уқитган мендан яшириб фолбинига ҳам экстрасеансига ҳам бориб курган.Мен онамга улар ёрдам бера олмайди деб айтсам ҳам борганда иложини топмай.Алкаголни даволовчи врач б-н онам учрашса укамни узида ҳоҳиш булиши к-к экан укам врачга бормаяпти "мен алкашмасман"деб ичгандан кейин неча марта фалокатларга учради бошига уриб кетган, бирида қули синган яна туполонда дуппослашган.Қийин булганда онамга қийин фарзанди экан даволатди,бирон жойи лат эса яқинда қулидан гипсини олоб ташлашди.Мени қурқитган нарса ичган вақти бе имонсиз кетиб қолиши.Жигарим эканда куп уйлайман,Аллоҳдан унга иймон сурайман,бирон жойи лат эса хафа буламан.Шайх ҳазратлари сизни куп вақтингизни олдим мендан ранжиманг,мендан рози булинг.Қариган чогида онам руҳан қийналиб кетди,келинга ҳам қийин булаяпти.Ҳурматли шайх ҳазратлари бундай холатга дуч келганларга қандай юл тутса булади? Бир неча марта жонига қаст қилмоқчи булган,лекин "Худодадан қурқдим бу ишни қилаолмадим" деганди.Куп ичган вақти жонига қасд қилишидан қурқаман ҳам.Аллоҳни узи асрасин.Илтимос Дуо қилинг укамга ҳам иймон нури қалбини ёритса,Аллоҳдан сизга саломатлик сураб,маслаҳатингизга онам иккимиз интизор булгувчимиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мажбурий даволаш муассасасига беринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat