Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак киши корпуси тиллодан бўлган қўл телефонини тутса бўладими?

00:00 / 03.01.2008 | eski savollar | 2585
Биз яшаётган замонда ривожланиш шу қадар тезлашиб кетганки, шариатнинг тоъғридан-тоъғри берилган ҳукмларидан ташқари коъплаб вазиятларга ҳаёт бизни дуч қилиб қоъймоқда. Бундай муаммоларни бизга қиёслаб ҳукмини ечиб беришга қодир Сиздек устоздан билмаганларимизни оърганиб олишни насиб этган Аллоҳ Таоллога беадад шукрона боълсин!1) Эркак кишига тилло тақинчоқлар харом қилинган.Саволимиз, устки қатлам(корпус)и тиллодан боълган ва тилло сувига ювилган қоъл телефонларидан эркак киши фойдаланса боъладими? Шу жумладан, пичоқ, ручка ва метал қисмлари тилло сувига ювилган коъз ойнакнинг эркак кишилар фойдаланишлигининг ҳукми қандай?2) Истеъмол қилинадиган маҳсулотни арзон пайитда олиб, бошқа фасилгача сақлаб(коъпроқ фойда къриш мақсадида), кегин сотилса қилинган фойдани ҳукми қандай боълади? Қимматлик вақтингиз ва коъзингизни кетган нури учун биздан рози боълинг, берган жавобингиз учун Аллоҳ Таолло Сиздан рози боълсин! Ва яна илтимос ҳаққимга дуо қилсангиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Тиллонинг ўзи бўлмай, фақат суви юритилган бўлса, жоизлигига ҳанафий мазҳаби уламолари иттифоқ қилишган.2. Фақат бозордаги нархни сунъий ўстириш бўлмаса жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat