Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аниқлик киритсангиз...

00:00 / 16.04.2012 | eski savollar | 1750
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳуХурматли Шайх Хазратлари!СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…11 (Усмонхон Алимов) китобидан иқтибос келтирсам: Савол: Ассалому алайкум ҳурматли муфтий ҳазратлари! Васлий Самарқандийнинг Имоми Аъзам ҳақидаги китобларида: «Имоми Аъзам ҳақида Пайғамбаримиз башорат қилганлар», деб ёзилган. Шу фикр ҳақиқатдан ҳам тўғрими? Жавоб: Дарҳақиқат, бу каби ҳадислар Х-ХИИ асрларда ҳанафий мазҳаби тарқалган ҳудудда муомалада бўлган. Масалан, Абу Ҳафс ан-Насафийнинг «Китоб ал-қанд» асарида ҳам: «Умматимнинг орасидан Абу Ҳанифа куняли Нуъмон ибн Собит исмли бир киши чиқади, Аллоҳ унинг қўли билан менинг суннатимни тирилтиради» деган ҳадис учрайди. Бу эса ўша давр ва жойда ҳанафийликнинг қай даражада эътиборга молик бўлганини кўрсатади. Аммо саҳиҳ ҳадис тўпламлари ҳисобланмиш 9 китобда (ал-Кутуб ат-тисъа) Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит ҳақида ҳадислар келмаган. Фақат ҳадислар орасида келажакда мусулмон умматидан дин ишларини тирилтирувчи уламолар чиқиши ҳақида хабарлар келган. Лекин Усмонхон Алимовнинг "Суннат ва ҳадис" китобида "Имом Муслим (р.а) нинг китобларида бу ҳадис келган дейилган.Хазрат шунга аниқлик киритиб берсангиз бу ҳадис қайси китобда келган?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бундай ҳадис борлигини билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat