Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тафсири Ҳилол

00:00 / 19.10.2010 | eski savollar | 364
Ҳурматли устоз, барча учун катта манфаат булаётган Тафсири Ҳилол (6 жилддан иборат) тафсирингизи уқиш давомида, қуйидаги мулоҳаза пайдо булди.Ан'ам сурасининг 91 оятининг арабча матнида "қороотийса" деган суз тушириб қолдирилибди. Я'ни:Асли "Таж'алуунаҳуу қороотийса тубдуунаҳаа" -- "Таж'алуунаҳуу тубдуунаҳаа" шаклида булиб қолибди.Фойда булишини уйлаган ҳолда сиз азиз зотга этказиб қуйишни лозим топдим. Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларизи фазли ва марҳамати ила мукофотласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ташаккур. Аллоҳ хайрингизни берсин. Чоп қилиш даврида нимадир бўлган. Ёки бизнинг одамлар олган нусхада аслида хато бўлган ва қаралмаган. Аммо таржимада бу маъно бор. Чунки таржима ва тафсир қилинганда бу сўз аслда бор нусхалардан бўлган. Сизга яна бир бор чин қалбдан ташаккур. Келгуси нашрларда тузатиб қўйишга ҳаракат қиламиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat