Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касали тузалмайдиган одамни касддан улдириш хакида

00:00 / 19.04.2012 | eski savollar | 811
Ассалому алайкум рахматуллоху ва баракатух Шайх Хазратлари! Аллохдан сизга узок умр ва сихат саломатлик тилайман. Мусулмонлар бахтига сог-омон булиб юринг.Устоз, мен бир неча йил олдин бир одамнинг 80-90% куйганилигини эшитгандим. Ва бу одам касалхонада бир неча ой ётган, хеч узгариш булмаган (акли хуши 100% жойида, факат танаси куйиб кетган экан). Шу холатда бу одамнинг якинлари докторлар билан келишиб (маълум хак эвазига) бу одамнинг улимини тезлаштирган, Астагфуруллох!(купрок наркоз бериб ёки уколдан хаво юбориш оркали). Ва буни узларича, беморни кийнокдан куткардик деб айтишган. Хазрат, бу каби ишларнинг Исломда хукми кандай? Ассалому алайкум рахматуллоху ва баракатух.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ишлар мутлақо мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat