Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 26.04.2012 | eski savollar | 1645
Муҳтарам Устоз! Шу ё'синда яна бир савол-ог'ир турмушим мени ҳам анча мунча гунох қилишга мажбур қилган. Динимизда эркак кишига катта ҳурмат билан қаралса-да мен аввал ҳимоя кейинчалик асаб сабаб ҳо'жайинимга (Аллоҳ о'зи кечирсин) қо'л ко'тарганман.Ҳозирда етарлича ҳурмат қилмайман. Ҳурматини тиклашга яҳши ,тинч турмушга қайтишга неча имкониятлар бо'лади лекин бу ҳо'жайинимни фақат ҳаддидан оширади. Мени то'гри тушунинг, ишхонасидан шикоятлар, до'конлардан қарзлар зарбаси барчаси менга(ҳатто болаларимга ҳам) тегади.Яқинларим "ко'чага чиқармасдан,эрни эр қилиб о'тирибсан-ку " дейдилар. Лекин менга айтинг, Жаноб, у дунёда эрга қо'л ко'тарган аёлга кечирим борми?! Ёки у дунёлигими о'йлаб яҳшиси ажраша қолайму? Гарчи ҳо'жайин "о'зим-ёмон , сенга сабринга раҳмат ,бошқаси чидолмасди" деган ма'нода гапирса-да, у дунёда мени кимдир оқлайдими? Ҳозир озми-ко'пми аста-секин улар то'қри ёлга тушяптилар, лекин буни бариси мени тубанлашаётганим ҳисобига(аслида чин зиёли оилани зиёли фарзанди бо'лсам-да). Бу қачонгача давом этиши мумкин? Сабримга ҳам,бу гуноҳларим сабабига ҳам Аллох гувоҳ.Яна айтинг ,илтимос , инсонни (ва айниқса эрга) о'зига билдирмасдан дори ичиришни менингдек ҳолатда то'гри деб бо'ладими? Менга о'з фикрингизни айтинг, Устоз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ўз фикримни айтмайман. Мен доимо шариатнинг ҳукмини айтишим керак. Шариат таълимоти бўйича, ҳар кимнинг айтган гапи, қилган иши заррача бўлса ҳам ҳисобланиб боради. Ўша ҳисоб асосида қарор чиқади. Сиз айтиб ўтган гапларнинг барчаси нисбийдир. Эрга бўлган муносабатда фақат аёлнинг эмас, эрнинг қилмиши ҳам ҳисобга олинади. Эр баъзи нарсаларга ўзи сабаб бўлиши ҳам бор. Хулоса шулки, сиз эрингиз яхшиланиб бораётганини ҳисобга олиб оилани ушлаб қолишга яна бир бор уриниб кўринг, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat