Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллох хакида

00:00 / 08.11.2010 | eski savollar | 955
Ассалому алайкум мухтарам Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари!Аввало, Сизни ва сайт ходимларини якинлашиб келаётган Курбон хайити билан муборакбод этаман. Сониян, камина хизмат килаётган газетанинг ислом сахифасига келаётган саволларнинг баъзиларига махаллий домлаларимиз ожизлик килмокдалар. Бу каби саволлардан бири бу Аллохнинг макони борми ёки йукми, деган савол. Шунга жавоб берсангиз.Олдиндан миннатдорчилик билдириб, камоли эхтиром ила Абдулло Саид. Душанбе шахри.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳнинг макони бор дейилса, дейди аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари У зотни чегаралаб қўйилган бўлади. Дунёдаги барча нарсаларни жумаладан маконни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Агар унга макон нисбати берилса, ўзи яратаган нарсанинг ичига кирган бўлади. Бу эса, Аллоҳ таолога мутлақо тўғри келмайди. Баъзи тоифалар Қуръони Карим ва ҳадисларда келган матнларга сиртдан маъно бериб, Аллоҳ Аршнинг устида, осмонда, дейдилар. Аммо бу гапни аҳли сунна ва жамоа мазҳаби рад этади.

Топ рейтинг www.uz Openstat