Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ўша оят қайси экан?

00:00 / 27.04.2012 | eski savollar | 1778
Ассаламу алайкум, устоз. Саҳиҳи Буҳорийдан савол беряпман. Саҳл ибн Сад ас-Соъидий ривоят қиладилар: Уваймир ал-Ажломий Осим ибн Адий ҳузурига келиб, унга: «Бир одам бир бегона кишини ўз хотини бирлан ўйнашаётганда тутиб олса, уни ўлдирадирми? Илтимос, шул ҳақда Жаноб Расулуллоҳдан сўраб берғил!» — деди. Осим сўраб эрди, Жаноб Расулуллоҳ унинг бул саволини ёқтирмай, айб қилдилар. Кейин, ул қайтиб келиб, Жаноб Расулуллоҳнинг бул саволни хушламаганларини Уваймирга айтди. Уваймир: «Оллоҳ таоло ҳақи, мен ўзим Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб бул ҳақда сўрағаймен!» — деди. Осим кетгач, ул боргунга қадар Жаноб Расулуллоҳга мазкур масала хусусида оят нозил бўлган эрди. Жаноб Расулуллоҳ: «Сизлар сўраган масалага доир оят нозил бўлди», — дедилар. Бу ҳадисда о'ша оят келтирилмаган экан. Агар мушкуллик туг'дирмаса шу оят қайси эканлигини айтсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мушкул туғилди. Мендан ўнлаб китобда ёзиб қўйган нарсамни сўрамоқдасиз. Мен ҳар кимга алоҳида ёзиб бериш имконим йўқлигидан китоб ёзганман.

Топ рейтинг www.uz Openstat