Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм учун фарзандни кечиктириш

23:51 / 28.08.2018 | Amina | 740
Ассалому алайкум! Мен Аллоҳнинг изни ила 1 йилдан буён Қуръон ёдлашликка маҳкам бел боғлагандим(Алҳамдулиллаҳ). Аммо охиригача ёдлаб чиқишга улгурмагандим. Мени ҳаётимдаги энг катта ниятим ҳам, орзуйим ҳам шу эди. Аммо уйимдагилар фотиха қиламиз деб қатъий туриб олдилар. Мени хоҳишимни инобатга олмай фотиҳани ўткиздилар. Лекин куёв тарафга Қуръонни охирлатиш учун ҳамма шароитни қилиб берасизлар, устозининг олдиларига олиб борасизлар деб айтганлар, улар ҳам рози бўлдилар(Аллоҳ улардан рози бўлсин). Лекин никоҳдан кейин келинлик вазифалари бўлади. Уни ҳам яхши ҳаракат қилсам уддалай оламан, ин шаа Аллоҳ. Лекин мен фарзанд илмдан бироз чалғитади деб биламан. Аслида у неъмат эканлигига иймоним комил. Бироқ шунда ҳам мен Қуръоним қолиб кетмаслиги учун вақтинчалик (Қуръон ёдлаб олгунимча) фарзанд кўрмаслик чораларини қўллашим мумкинми? Масалан турли таблеткалар ёрдамида. Куёв бунга рози бўлмасаларчи? Бундай холатда фақат ва фақат илм учун фарзанд кўришни кечиктиришга менинг ҳаққим борми? Ишонинглар қалбимда ундан ортиқ нарса учун бу ишни қилиш ниятим йўқ.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ниятингизда содиқ бўлсангиз Аллоҳ таоло ишингизни тўғрилаб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat