Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Балғам таҳоратни бузадими ва намозни эрта ўқиш

18:25 / 30.06.2020 | . | 1995

Ассалому алайкум! Тахорот олаётганимда оғзимни чайиб бўлиб бурнимни ювганимда оғиз қисмимдан баъзан балғам келади. Шу пайитда тахоротим бузиладими? 

2. Менинг бир танишим бази номозларни вақти кирмасдан 20-30 минут олдин ўқиб олади. Бу нотўғри десам ҳам эй хечнима қилмайди деб ўқийверади. Шу ҳолатда мен нима десам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Балғам билан таҳорат бузилмайди.
2). Вақти кирмасидан ўқилган намозни вақти кирганидан кейин қайтадан ўқиш фарз бўлади.  

 فَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا۝ 

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир», деган («Нисо» сураси, 103-оят).
Бу ояти карима намознинг фарзлиги ҳақидаги оятларнинг бири бўлиб, ундаги намозни тўкис адо этиш ҳақидаги буйруқ фарзни ифода этади. Намознинг вақти тайин қилиниб, фарз этилганлиги эса уни ўз вақтида адо этиш лозимлигини англатади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat