Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қанақа мазҳаб?

15:52 / 10.12.2015 | 5050 | 985

Ассалому алайкум! Бир тоифа одамларни қўлларини осмонга қаратиб, баланд кўтариб витр намозини ўқиганини кўрдим. Улар қайси мазҳабда бўлишлари мумкин? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Умар розияллоҳу анҳу қунутда икки қўлларини кўтарар эди". Бухорий ривояти.
Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу витрдан охирги ракъатда “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқир, сўнг рукъуга кетишдан олдин икки қўлни кўтариб, қунут дуосини ўқир эди". Бухорий ривояти. Ушбу ривоятлардан ҳанафий мазҳаби уламолари, витрда қунут учун такбир айтиб икки қўлни кўтаришни собит эканлигини олганлар. Лекин улар такбир айтиб қўлни кўтариб, қайтиб тушириб оладилар. Ушбу ҳадисдан ҳозирги кундаги салафийлар қунут дуосини бошидан охиргача қўлини кўтариб туришни олишган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat