Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тафсири ҳилол китобини ҳар биримиз уқишимиз шарт.!!!!

00:00 / 19.05.2012 | eski savollar | 241
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Динимиз ривожи юлида қилаётган ишларингизда Оллоҳ қуч қувват берсин. Омийн. Сизга савол билан эмас миннаддорчилик юзасидан ёзмоқдаман. Оллоҳ куп қатори манга ҳам қурон уқишни насиб қилган лекин манолар таржимасини билмасдан уқиб юрардим. Сизнинг Тафсири ҳилол китобингинни олиб(ҳамма жузини) уқишни бошладим. Мана 1 Ой ҳам утди лекин мани ҳаётимга қатта тасир қилди албатта яҳши манода яни ман билмаган оилавий ҳаёт ва дунёвий ҳаётим бизга тушурилган фарз амаллар тугрисида. Ҳаётни англаб етишимга (29 ёшдаман) жуда катта ёрдами тегди.Ҳозирда ҳар куни кечқурун ишдан келгандан сунг уқийман ва у ерда ёзилган ҳукмлар тугрисида оиламга ҳам айтиб бераман.Яна бу сайтдаги малумотла савол жавоблар орқали ҳам куп узим билмаган нарсаларни ургандим. Ақийда масаласида ҳозирда бизга уҳшаган урта ёшдаги инсонлар жуда куп.Иймон Калимасини намозни закот руза ва ҳаж амалларини қандай қилишни китоблардан урганганмиз лекин ақийда масаласи жуда нозик масала эканлигини узим уқиб урганганимдан кейин ҳис қилдим. Олдин қуронни таржималарини уқиган булсамда лекин бу тафсир албатта кенг ва содда узбек тилимизда ёзилган. Бу ҳар бир бизга уҳшаган уқишни битириб давлат ишларида ишлайдиган инсонларга жуда котта фойдаси тегмоқда.Ман ҳоҳлардимки бу сизнинг китобингиз ҳар бир узбек мусулмон ҳонадонида булишини. Афсус ман сотиб олган нашрини орқа томонини курсам фақат (7000) нуша чоб этилган экан. Бу китобингиз яна куп нушада чап этилишини Оллоҳдан дуо қилиб сураб қолувчи муҳлисингиз.(А.У.М)Ҳазрат сиздан биз ожиз ва билимсиз бандалар учун ҳам соф аҳли ҳунна вал жамоа ақийдасини урганишимизда бераётган ёрдамларизи Оллоҳ узи мукофотласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ташаккур. Мазкур китоб кўп марта чоп қилинган. Яқинда Москвада ҳам чоп бўлди. Ҳозир ўзимизда ҳам чоп қилинмоқда. Аллоҳ таолога шукр кўпчилик ўқимоқда ҳам. Бошқа китобларимиз ҳам шундай. Дуо қилиб туринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat