- Ва алайкум ассалом!
عن معاذ بن جبل رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: لو تعلم المرأة حق الزوج، لم تقعد ما حضر غداؤه، وعشاؤه، حتى يفرغ" رواه الطبراني في معجمه الكبير
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар аёл эрнинг ҳаққини билганида эди эрнинг нонуштаси ва кечки таоми ҳозир бўлиб, эр ундан фориғ бўлмагунича ўтирмаган бўлар эди” дедилар. Табароний ривояти.
Эрнинг аёлнинг зиммасидаги ҳаққи кўплигига далолат қилади. Бу ҳадисдан эр овқатланаётса аёли ўтирмасин деган маъно тушунилмайди. Валлоҳу аълам!