Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозга хат

00:00 / 02.06.2012 | eski savollar | 835
Ассалому алайкум устоз. Мен сизни Мукаммал саодат йули китобингизни укиб, куйидаги хатни сизга ёзишга ният килдим.Мана хаммамиз гувох буляпмиз, кундан -кунга замон тараккий этиб жадал ривожланиб боряпти. Масалан, компютерлар, роботлар, уяли алока воситалари, ернинг суний йулдошлари, хаттоки инсон узга сайёраларга кадам куйгани…, бунга куп мисолларни келтириш мумкин. Албатта инсон буларга узига Аллох таолло томонидан берилган акл заковати ила эришди. Куп уйлайман бир нарсани, одамлар (яъни мусулмон булмаганларни) шунча нарсага акли етгану лекин биттагина оддий ХАКИКАТ Аллохни борлигига, ягоналигига, ундан узга илох йуклигига,у хамма айб нуксондан пок эканлигига, ишонгилари келмайди ёки тан олгилари келмайди. Гохида телевизордан куриб коламиз, уша дунёнинг ривожланган давлатларидаги одамларни - узлари кул билан тахланган хайкалчага сигиниб утирадилар. Хайрон коламан, нахот шунчалик онглари пасмикан биргина темир матохга сигиниб утирсалар.Мен уларга карата эй инсон, кузингизни очинг, киёматда унинг хузурида хисоб – китобга кандай жавоб берасан деб баралла айтгим келади. Уйлайманки ушбу китоб зора уларни хам кулларига тушиб колса-ю , кузлари очилса, Исломга кириб мусулмон булсалар, калима кайтариб килган хатолари учун тавба килсалар. Устоз дуо килишингиздан умидворман. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саломат бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat