Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Раъд" сураси

00:00 / 09.07.2012 | eski savollar | 785
Ассалому алайкум!Мени бир саволим бор эди.Саволим: Мен бир Қур'они Карим тафсирида (Ра'д сураси 39 оят)-"О'зи ҳоҳлаган нарсани (я'ни ҳукмни) о'чирур ва (О'зи ҳоҳлаган ҳукмни) қолдиради. Она Китоб (Лавҳул-Маҳфуз) Унинг ҳузуридадир".деб о'қидим. Бундан биз Аллоҳ Таоло Лавҳул Маҳфузга ёзиб қо'йган нарсасини о'згартириши мумкинлигини тушунишимиз керакми?Саволдаги хато камчиликлар учун узр со'райман.Аллоҳ сиздан ва биздан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло истаганини қилади. У зотнинг истагини чегаралайдиган зот йўқ. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани маҳв қилур ва собит қолдирур. Она китоб Унинг ҳузуридадир.Ҳа, Аллоҳ таоло дунёдаги нарсалардан нимани фойдасиз ёки муддати битди, деб топса, маҳв этади, йўқотади. Нимани фойдали деб топса, турсин деса, собит қилади, қолдиради. Буларнинг ҳаммаси ва бошқа нарсалар ёзилган она китоб Аллоҳнинг ҳузуридадир.

Топ рейтинг www.uz Openstat