Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

(Нисо сурасининг 78,79- оятлари:) Агар уларга яхшилик етса, бу сендан де

00:00 / 08.03.2011 | eski savollar | 2531
Саламун алайкум шайҳ МуҳаммадСодиқ МуҳаммадЮсуф ҳазратлари !Савол: (Нисо сурасининг 78,79- оятлари:) Агар уларга яхшилик етса, бу сендан дерлар. &лт;&лт; Ҳаммаси Аллоҳдан &гт;&гт; , деб айт! Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демайдилар?!Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик ўзингдандир. Биз сени одамларга Пайғамбар қилиб юбордик . Шоҳидликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. ______ бу оятни шарҳлаб берсангиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир. Агар уларга яхшилик етса, бу Аллоҳдан, дерлар. Ёмонлик етганда эса, бу сендан, дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», деб айт! Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демаслар?!».Жиҳодга чиқишни хоҳламаслик асосан ўлимдан қўрқиш туфайли бўлади. Лекин ўлим фақат жиҳод майдонидагина етадими?! Бошқа жойларда ўлим йўқми? Жиҳодга чиққан ўладию, чиқмаган тирик қолаверадими? Йўқ, ажали етмаган қирқ йил қиронда юрганда, қилча зиён кўрмайди. Ажали етганда эса, ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Ояти каримада ушбу ҳақиқат қуйидагича тушунтириляпти:«Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топади».Сиртдан қараганда, уруш майдонида ўлим бору, мустаҳкам қалъада йўқ. Шу ерда мазкур, Маккада жиҳод фарз бўлишини сўраган, жиҳод фарз бўлгандан кейин эса, ундан қўрққан муҳожирлар ҳақидаги сўзлар тугайди. Бундан буёқда мусулмонлар орасига кириб қолган баъзи бир тоифалар ҳақида сўз кетади. Бу тоифадаги одамларда қазои қадар тушунчаси нотўғри бўлган. Улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шумланишган, яъни, бу оёқи ёқмайдиган одам экан, деган хаёлга боришган эди. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг раҳбарликларига футур етказишга уринганлар. Шундай тоифадагиларнинг ҳоли оятда қуйидагича васф қилинади:«Агар уларга яхшилик етса, бу Аллоҳдан, дерлар. Ёмонлик етганда эса, бу сендан, дерлар».Бу гаплардан уларнинг ҳақиқатан ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан шумланишлари кўриниб турибди. Чунки улар у зотга фақат ёмонликни нисбат бермоқдалар, яхшиликни эмас. Бу уларнинг ботил фикр ва тасаввурларидир. Улар буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга очиқ-ойдин айтмоқдалар. Аллоҳ таоло эса, бу ҳақдаги ҳақиқий тўғри фикрни уларга тушунтиришни Пайғамбаримизга топшириб:«Ҳаммаси Аллоҳдан», деб айт!» демоқда.Улкан ҳақиқат мана шудир. Албатта, ҳамма нарса Аллоҳдан – яхшилик ҳам Аллоҳдан, ёмонлик ҳам. У борлиқдаги ягона иш юритувчи. Борлиқда нима содир бўлса, Унинг Ўзидан. Ҳаракат ва уриниш инсондан, унинг амалга ошиши эса, Аллоҳдандир. Инсон яхшиликка ҳаракат қилади, режа тузади, уринади, турли воситаларни ишга солади, аммо ўша яхшиликнинг вужудга келиши Аллоҳнинг иродаси ила бўлади. Чунки, бир нарсани бор ёки йўқ қилишга Аллоҳнинг қудратидан ўзга қудрат йўқ.Шунингдек, инсон ёмонликка ҳам ҳаракат қилади, режа тузади, уринади, турли воситаларни ишга солади, аммо ўша ёмонликнинг вужудга келиши Аллоҳнинг иродаси ила бўлади. Чунки, ўша ёмонликни юзага чиқаришга Аллоҳнинг қудратидан ўзга қудрат йўқ. Буни ҳамма тушуниши керак. Аммо:«Анави қавмларга нима бўлдики, гапни тушунай демаслар?!»Кейинги оятда худди шунга ўхшаш масала тамоман бошқа томондан муолажа қилинади. Аввалги оятда яхшилик ёки ёмонликда бошқа одам омил бўлишбўлмаслиги муҳокама этилган бўлса, бу оятда ҳар кимнинг қилгани ўзига нисбатан қандай баҳоланиши билдирилади:«Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир. Ва сенга етган ёмонлик ўзингдандир. Виз сени одамларга Пайғамбар қилиб юбордик. Шоҳидликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур».Бу оятда яна бир ҳақиқатнинг баёни келмоқда. У ҳам бўлса, инсоннинг бу дунёда қиладиган ишларидан ҳосил бўладиган маҳсулнинг нисбати. Бу маҳсул ҳам бу дунёга, ҳам у дунёга тегишлидир.Аллоҳ таоло бандаларига икки дунё саодатига эришиш йўлини кўрсатиб, қилиниши лозим бўлган ишларни баён этиб, қилинмаслиги лозим бўлган ишларни ҳам кўрсатиб қўйган. Инсон Аллоҳ кўрсатган ўша йўлдан юрса, яхшиликни қилиб, ёмонликдан қайтса, Аллоҳ таоло уни қўллабқувватлайди ва зафарга эриштиради.Бу ҳодда инсон Аллоҳ кўрсатган йўлдан юрди, Унинг шариатига амал қилди, Унинг мадади ила фаолият кўрсатди, У кўрсатган яхшиликни қилди ва ёмонликдан четланди. Натижада яхшиликка эришди. Албатта, бу яхшилик Аллоҳдандир.Аммо, инсон Аллоҳнинг йўлидан юрмаса, У берган ақлни тўғриликча ишлатмаса, Унинг шариатига амал қилмаса, буюрган яхшилигини бажармаса, қайтарган ёмонликдан қайтмаса, ўзидан кўрсин – оқибат албатта ёмон бўлади. Бу ёмонликка унинг ўзи сабабчидир.Сўнгра, оятда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақиқий вазифалари баён қилинади. Ҳамма иш Аллоҳга қайтишини англатади:«Биз сени одамларга Пайғамбар қилиб юбордик. Шоҳидликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур».Сенинг вазифанг Пайғамбарлик – элчилик қилиш. Одамларга яхшилик ёки ёмонлик етказиш эмас. Ҳаммасига Аллоҳнинг Ўзи шоҳид. Шоҳидликка эса, Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.

Топ рейтинг www.uz Openstat