Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофирлар кимлар?

13:08 / 08.11.2018 | Shoxrux | 998
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эшитишимча манбалардан бизни яратган зот Аллоҳ Қуронда кофирларни нажосат билан тенглаштирган ўзи яратган бўлсаҳам кофир бандаларини ва яна улар сизларга душман улар дўст эмас деб Қуръонда айтилган экан. Шу гап тўғрими? Агар тўғри бўлса кофирлар кимлар? Христианлар ҳам кофирми ёки фақат Худо йўқ дейдиганлар кофирми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилнинг ҳадисида жумладан, қуйидагиларни айтганлар:
«Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига(хусусан охирги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг».
Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

 وَمَن يَكْفُرْ بِاللّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيدًا۝ 

«Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, бутунлай залолатга кетибди», деган (136-оят).
Бас, Аллоҳ таоло ушбу жумлага иймон келтиришни шаръий эътибордаги иймон қилди. Ушбу жумлага иймон келтирганларни «мўмин» деб номлади. Шунингдек, ушбуга куфр келтирганлар «кофир» деб номланадилар. (“Сунний ақийдалар” китобидан).
Насоро(христиан)лар ва яҳудий динидагилар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларига иймон келтирмаганлар жумласига киради. Пайғамбар деб билиш бошқа иймон келтириб ва шариатига амал қилиш мутлақо бошқа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat