Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динлари рухсат берадими?

00:00 / 12.07.2012 | eski savollar | 588
Ассалому алайкум Устоз! Аллохим килаетган савобли ишларизни янада улугласин. Устоз,мен бир нарсага тушунмийман. Маълумки Руслар бошка динга мансуб. Христиан ва бошка динларга. Россияда черковлар хам куп булса керак. Тушунмаганим,мана Россия телеканаллари жуда куп. Шахвоний каналлариям бор. Хаттоки бир каналида(ТНТда) канакадир телеуйинлар ташкил этиб, уйин давомида катнашаетган аел бирма бир ечиниб бораверади. Еки ер еки хотинни хиенатини сирли равишда езиб олувчи ва бу жирканч ишларни кейин телевиденияга очикдан очик намойиш этувчи канал хам бор( ДТВ). (Аллохим узи кечирсин,илгарилари Исломни тушунмаганман,бу курсатувларни курган пайтларим хам булган.Калбимга иймон берган Аллохимга шукр!)Гуеки эрига хотинининг хиенатини исботлаб бериш курсатув ижодкорларининг вазифаси. Россиядаги тунги клублар,стриптз барлар,ичкиликбозлик ва хоказо хоказолар! Худога шукр,бунака ишлар,курсатувлар,тунги клублар,бунака каналлар бизни диерда,умуман Ислом давлатларида йук! Биздаям буларга карши тинимсиз иш олиб бориляпти,уша шахвоний кинолар тушурилган дисклар сотиш хам таъкикланди бизда! Аллохга шукр! Тушунмаган жойим,нега Россия черковлари,диндорлари буларга жим карайди? Нега улар давлатдан шахвонийпарастликни йук килишни талаб килишмайди,таъкиклашмайди. Нима,уларни жим карашига динлари рухсат берганми? Саволим хаесиз булгани учун узр Хазрат. Саломат булинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жим турганлари йўқ. Қўлларидан келганича қарши чиқишмоқда. Ўз қавмларини биз мусулмонлардан ўрнак олишга чақиришмоқда. Бу ҳақда ушбу сайтда бир неча мақолалар чиқардик. Аммо уларнинг гапига кирмаяптилар. Уларга қарши чиқмоқдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat