Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

никох хакида

00:00 / 19.07.2012 | eski savollar | 1055
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху мухтарам Шайх Хазратлари! Аввало Сизни кириб келаётган улуг айём Рамазони Шариф ойи билан чин дилдан табриклайман!бизни саволларга жавобингизни аямай бизларни тугри йулга бошлашда килаётган хизматларингизни Аллох Субхана ва Таоло муносиб такдирласин.Куйидаги савол Россиянинг Санкт Петербург шахридан, бир муслима синглимиз илтимоси билан узбек тилига таржима килиб сизга йуллаябман. ушбу кизни исломни кабул килганига бир йил булаябди. Бир йил мобайнида у хам араб тилини ва шариатимиз коидаларини Аллох насиб килганича урганди. яшаётган шахрида бехаёликлар, динга каршиликлар булгани сабабли анчадан бери хижрат килиш илинжида эди. хозир у асли россиялик булган, бир мусулмон йигит билан танишибди. у йигит Яманда мадрасада укир экан. лекин 4 йилдан кейин кайтиб келаркан. иккаласи никох укитиб бу киз хам Яманга кетмокчи, у ерда ислом динини, шариатни янада чукур урганиб булажак эри билан яшамокчи. лекин бу кизни онаси уни исломни кабул килишига хам уни ислом давлатига кетишига хам карши. унинг саволи куйидагича: бундай холатда гайридин она розилигига караладими, ёки Аллох йулида Аллохни динини урганиб уни коидаларига амал килиб яшаш учун исломий давлатга хижрат килиш афзалми? жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иложи борича онасини ҳам рози қилсин! Онасида Ислом ҳақида ёмон таасурот қолмаслиги учин.

Топ рейтинг www.uz Openstat