Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаровсиз қолган инсонлар

20:07 / 17.11.2020 | Диёра | 971

Ассалому алайкум! Мен кўп қаватли уйларда яшайман. Менга маслахат берсангиз. Бир неча йилдирки подездимизда қаровсиз бир рус чол яшайди. Ақли унча жойида бўлмаса керак мусор йиғиб кун кечиради. Подезда ётиб шу ерда ахлати хамма ишини шу ерда қилади, хаттоки деворларга ахлат суртиб расво қилиб ташлайди. Ёзда умуман подездда туриб бўмиди. Махаллага айтдик фойдаси бўмади. Ёзда тозалаб у инсонни хайдашди қўшнилар. Мана кун совудики яна пайдо бўлди. Олдинига хеч ким индамади рахми келди, совуқда қаергаям борсин деб яна ўша қилиқларини бошлади. Бу ахволда яшаб бўмиди деб ким кўрса кўча қуваяпмиз. Нима қилсак тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қаерга мурожаат қилишни биз билмаймиз. Мутлоқ қаровсиз ташлаб қўйиш ҳам тўғри эмас. Бу каби ишлар ҳокимят мулозимларини вазифаси. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat