Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Самарқандийни гапи

20:41 / 25.11.2020 | muhammad | 2959

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, интернет тармоғида ақийда масаласида жудаям кўплаб тушунмовчиликларга дуч келяпман, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари роҳматуллоҳи алайҳни "Сунний ақийдалар" китобини ўқиб тушунишим бўйича Имом Мотурудий эътиқодида бўлсам Аллоҳ Таолога макон бермасдан қаердалигига аралашмаслигим мумкин экан. Содиқ Самарқандий профил остида ақийда ва бошқа масалаларда ўз дарсликларини бериб келаётган шаҳс айтидики "Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтганларки: "Аллоҳ Таоло осмонда, агар кимда ким Аллоҳни осмондами осмондамасми мен билмиман деган одам кофир бўлади, мен билмиман унга киришмиман деган одам кофир бўлади" деган" деб. Саволим қуйидагича, шу маълумот қанчалар тўғри ва Аллоҳ Таоло қаердалигини айтишга ожизман деб эътиқод қилишим тўғри бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У одам нотўғри талқин қилибди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг у гапларидан Аллоҳ бир маконда эмаслигига шубҳа қилинган бўлиб қолади. Аллоҳ маконда эмаслиги шак-шубҳасиз. Шунинг учун кофир бўлади дейилган. Аниқ осмонда демагани учун эмас. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва у кишининг замондошлари ва у кишидан аввалги ўтганлар “Муташобиҳ оят ва ҳадислар ҳақлигига иймон келтираман. Улардан Аллоҳ нимани ирода қилган бўлса ҳақ, илмини Аллоҳга топшираман” деб эътиқод қилганлар. Буни тафвиз дейилади. Сиз айтган кишининг гапидан шунга зид маъно тушунилган бўлса бу нотўғри. Аслида бу масалани омма халққа мутлақо ёймаслик керак. Юқоридаги “Муташобиҳ оят ва ҳадислар ҳақлигига иймон келтираман. Улардан Аллоҳ нимани ирода қилган бўлса ҳақ, илмини Аллоҳга топшираман” деган эътиқодда бўлиш олиму-оми ва барчага кифоя қилади. Ҳаттоки имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ бу каби масалалар ва оят ва ҳадисларни маънолари ҳақида сўз юритиш, сўраш бидъат деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat