Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатда Аллоҳни кўриш

14:03 / 09.11.2017 | Olimjon | 5409

Ассалому алайкум! Муслимаат.уз дан қисқагина «Бугун сўнги кун» дeб номланган мақолада ўқиб қолдим. «Уламоларимиз айтишади жаннатга кирган ҳар банда Аллоҳнинг жамолини кўравeрмайди. Фақат олий мақомдагилар кўради» деган нарсани ўқигандим. Сизлардан илтимос тўлиқроқ маълумот бeрсаларингиз. Узр интeрнeт яхши ишламаслиги сабаб излаш хизматидан фойдаланолмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жаннатга кирган ҳар бир банда Аллоҳ таолонинг жамолини кўради. Албатта Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш, зиёрат қилишда жаннат аҳли турли даражада бўлади. Баъзиларга ҳафтада бир жума кунида, баъзиларга эса бир кунда икки бор, эрталаб ва кечда. Баъзилар эса ҳар ҳолатда зиёрат қиладилар. (Тафсири Мазҳарий). Аллоҳ таоло “Қийаама” сурасида марҳамат қилган:

وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ۝ إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ۝

22. У Кунда яшнар юзлар бор – 23. ўз Роббига назар солувчилар. Бу мўминлар ҳолатининг баёнидир. Яъни қиёмат куни уларнинг бахтга эришганлари юзларидан балқиб турган севинчдан билинади ва улар ўша Куннинг энг олий мақомига – Аллоҳнинг, ўз Роббларининг жамолини кўришга муяссар бўладилар. Аҳли жаннат учун энг олий неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини тўсиқсиз кўришдир. Ушбу ояти карима ана ўша буюк неъматнинг ҳақиқатан бўлишига далилдир. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг ақийдаси шудир. Бу маъно бошқа оятларда ва бир қанча ҳадиси шарифларда ҳам ўз ифодасини топгандир. Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар ўз Роббингизни худди манави ойни кўраётганингиздек, аён кўрурсизлар», – деганлар. Имом Муслим ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, жумладан: «Бас, ҳижоб очилур, уларга Робблари таборака ва таолога назар солишдек маҳбуб ҳеч бир нарса берилмагандир», – деганлар. Аллоҳ бизларни ҳам кўпчилик қатори, Ўз жамолига назар солишга насиб айласин! ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat