Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳлар билан суҳбат

00:00 / 04.08.2012 | eski savollar | 1337
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари, бир воқеа ҳусусида фикрингизни билмоқчиман. Воқеа қуйидагича:КҲоразм вилояти Гурлан туманида битта аёл бор унинг олдига одамлар бориб утган қавми қариндошлари руҳи билан суҳбат қуриб келишади, бу ҳолат менинг яқинларим билан ҳам содир булди. Қайнотам узини осиб қуйиб вафот этди, аллоҳ мағфират қилсин яхшилик қилишга иштиёқманд, халқнинг мушкулини осон қилиш учун элиб югурувчи киши эди, куп инсонларга ёрдами тегган. Билган илмимиз буйича узини улдирган инсоннинг жазоси қаттиқ булади, шу сабабли қайнонам ва бошқа яқинларимнинг ҳаловати ёъқолиб, руҳлар билан гаплаштирувчи аёлнинг олдига боришибди. У аёл вафот этган кишининг исми шарифи, қачон вафот этгани ва қайси қабристонга қуйилганини сураб руҳни чақирар экан, руҳ у аёлнинг ичига кириб худди оъша вафот этган инсон характерида гаплашар экан ва билишимча, хожат билан келганларнинг ишончларини қозониш учун айрим маълумотларни келтириб, ҳайратга солиб қуяркан. Жумладан қайнонамга қайнотамнинг нарсалари солинган тугунчак уйнинг қайси бурчагида турганлиги ва унинг устида нималар борлигигача айтиб берибди ва тугунчакдаги нарсаларни садақа қилишни такидлабди, шундай қилса қайнотамга енгиллик булар экан ва яна „қайнотамнинг руҳ“ и айтибдики у жаннатда эмиш. Биламизки г‘айбни билиш илмини Аллоҳ узига оиб қолган. лекин ушбу аёлга хожати тушиб мурожат қилган юртдошларимиз анчагина. Ушбу ҳолат буйича фикрингизни билдирсангиз, зора шу каби ҳолатларга дуч келган бошқа юртдошларимиз ҳам қониқарли жавоб олсалар. Олдиндан катта раҳмат.Аллоҳ сизнинг умрингиз ва илмингизни янада барокотли қилсин, ҳамда 2 дунё саодатига эриштириб даражангизни юқори қилсин, Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу аёлга жин теккан бўлади. Унинг яқинига бориш керак эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat