Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр розилиги учун намоздан воз кечиш

10:25 / 13.12.2020 | namunaxonim bozarboyeva | 1610

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқийман, намоз ўқиётган пайтимда эрим ишга мажбурлайди ва тезроқ намозими тугатишимни айтади. Мен намозни тез ўқиб бўлмайди десам, намозиз менга халақит бермасин дийман, эр рози бўлсагина намозиз қабул бўлади, мен рози бўлмасам ўқиётган намозиз бир тийн дейди. Қайнотам хам қайнонамга шундай деб намозини ўқиттермай қўйган... Эрими диндан хабари йўқ, шунақа пайтда нима қилишим керак? Мен ҳам намозими ташлашим керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр рози бўлмаса намоз қабул бўлмайди деган гап мутлақо нотўғри гап. Эрга эрлик мақомини берган Аллоҳ таоло. Агар динимиз эрга шундай муносабатда бўлишни буюрмаганида эди эрлар хор бўлишар эди. Шундай мақомни берган Аллоҳга шукур қилиб ўзи намоз ўқиш ўрнига хотинни ҳам намоздан тўсишга ҳаркат қилиш бу ғирт нонкўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat