Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

нажас идиш

00:00 / 25.07.2009 | eski savollar | 446
ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокат азиз устоз шайҳ ҳазратлари бир саволим бор эди агар бир идишга ит тегса унда овқат еса биламизки у идиш нажас бо'лади о'ша идиш етти марта ювилиши керак ва ва бир марта тупроқ билан ҳам ювилиши керак экан энди о'ша идиш етти марта ювилсаю лекин тупроқ билан ювилмасдан туриб о'ша идишда бирор кийим ювилган бо'лса оша кийим пок бо'ладими у билан намоз о'қиса бо'ладими илтимос аниқроқ тушинтириб беринг ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Бу ҳадис оҳод ҳадисдир. Ҳанафий мазҳаби уламолари оҳод ҳадисга амал қилиш учун учта шарт қўйганлар. Ўша шартлардан бири оҳод ҳадисни ривоят қилган шахс унга хилоф иш қилмаслиги керак. Чунки, ўзи ривоят этсаю, унга амал қилмаса, унинг ривоятига эмас, амалига эргашилади. Чунки, ровий, ўша ривоят мансух бўлганини (амалдан қолганини) билгани учунгина амал қилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган “Ит ялаган идишни етти марта ювиш “ ҳақидаги ҳадисга амал қилишмаган. Чунки, Абу Ҳарайра розияллоҳу анҳу ўзлари уч марта ювганлар. Уламолар ана шунга амал қилишни танлаганлар.Демак, сиз айтган кийимни мазкур сувда ювилса, у пок бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat