Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узур соҳиблари

00:00 / 14.03.2007 | eski savollar | 621
Ассалому алайкум шайх хазратлари!Хозирги кунда хар-хил дини китоблар ко'п лекин ко'пини муаллифларини танимиман. Шунинг учун ко'проқ сизни китобларингизни о'қишга харакат қиламан. Мен намоз о'қишда ёки г'усил қилишда узурли сабабларим бор деб о'йлеман. Сиздан илтимосим шуки менга узур соҳиблари ҳақида о'збек тилида киттобларингизни ёки ишончли китоб ларни тавсия қилсангиз. Динимизнинг равнақи учун қилаётган хайирли ишларингизни Аллоҳ о'з даргоҳида савобини улуг' қилсин. Аллоҳ барчамиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Кимга фарзнинг вақти ўтмасдан истеҳоза, бурун қонаш ёки шуларга ўхшаш бетаҳоратлик етиб туриш одат бўлиб қолган бўлса, ўшанинг сабабидан ҳар фарзнинг вақтига таҳорат қилади ва у билан ўша вақтда хоҳлаганича фарз ёки нафлни ўқийверади. Мазкур ҳолатларга доимий равишда ел чиқиб туриши, сийдик оқиб туриши, яраси қонаб туриши каби ҳолатлар ҳам қиёс қилинади. Мазкур ҳолатга мубтало бўлган кишилар ҳар намознинг вақтига бир таҳорат қилиб олиб ўша намознинг вақти чиққунча таҳоратли одамга жоиз бўлган ишларни қилаверади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» деб сўради. У зот: «Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Ўшандоқ таҳоратни қуёш чиқишига ўхшаш вақтнинг чиқиши синдиради. Мисол учун, узрли шахс Бомдод учун таҳорат қилди. Унинг таҳорати қуёш чиқиши билан синади. Қуёш чиққандан кейин қилган таҳорати билан Пешинни ўқиса бўлади.Заволга ўхшаш вақтнинг кириши эмас.Заволдан олдин таҳорат қилган узрли шахснинг таҳорати завол бўлиб Пешиннинг вақти кириши билан синмайди. Балки ўша таҳорат Пешиннинг вақти чиқиши билан синади.

Топ рейтинг www.uz Openstat