Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиш хақида

00:00 / 05.08.2012 | eski savollar | 2822
Ассалому Алайкум Узтоз!Бизларга бервотган э'тиборингиз ва одилона жавобингиз учун ташаккур, Аллоҳ Иймонимизни бардавом қилсин. Умрингизни мазмунли ва зиёда қилсин.Сиздан намоз хақида бир синглим со'раб беришимни илтимос қилганди, ижозат берсез синглим номидан сизга савол ё'лладим."Мани ёшим 18да, ярим йил бо'лди намоз о'қишни бошлаганимга, уйдигиларим мандан жуда хурсанд бо'лишди, айниқса онажоним. Аввалига 5 маҳал то'лиқ о'қишга харакат қилдим, лекин эрталаб Бомдод намозини о'қиман, о'қишга бораман, о'қишдан чиқиб рипититорга бораман, Пешин ва Аср намозлари вақтида ко'чада бо'ламан, уйга келиб чарчиман, уй юмушлари билан бо'либ Шом ҳам Хуфтон ҳам о'тиб кетади. Бу муаммоимни ойимга этдим, Ойим этдиларки "қизим намозни бошлаганини о'зи жуда яхши, хозирча о'зингни қийнаб қо'ймагин, фақат Бомдодни о'қисен бо'лади, ёшинг каттароқ бо'ганидан кейин 5 маҳал то'лиқ о'қишга киришасан, намозни ҳам секин секин то'лиқ о'қишга о'рганасан, манам ёшлигимда фақат Бомдодни о'қиганман, ҳозирга келиб қолдирмасдан о'қивомман, Ҳудога шукур" дедилар. Табиийки онамни гаплари менга ёқди. Лекин барибир ко'нглим г'аш, шунинг учун сиз Хазрати Шайхдан энг мақбул ё'лни ко'рсатишингизни со'рийман. Мани то'г'ри тушунганингиз учун раҳмат."Одилона жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намоз ўқишни бошлаганингиз муборак бўлсин! Намоз фарз, уни мусулмон шахс вақтида ўқиши шарт. Истаган ўқиб, истамаган ўқимайди деган гап, шунингдек, бомдодни ўқиб бошқа намозларни ўқимаса бўлаверади деган гап ҳам йўқ. Ҳаммасини ўз вақтида ўқиш керак. Сиз айтган ўқиш ва уй ишлари каби нарсалар орасида нафас ростлаш, ўзини ўнглаб олиш учун айнан намоз ўқиш керак бўлади. Шунинг учун сиз ҳам ғайрат қилинг. Аллоҳ таоло мададкорингиз бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat