Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилишим керак?

00:00 / 05.08.2012 | eski savollar | 535
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари!Яқинда иншоОллоҳ уйланмоқчиман. Уйланадиган тараф тақволи оила вакиласи. Ота-онаси ҳам тақво эгаларидан, иншоОллоҳ. Бизнинг оила шароитимиз уларни каби бўлмасада ўзим ва менинг акам қўлимиздан келганча шариат аҳкомларини бажаришга, амал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Сиздан бир маслаҳат сўрамоқчи эдим. Билмасам, бу ерда сўрасам қандай бўларкин деган андишада хат ёзяпман. Тўй-маросимни шариатга мувофиқ, хилоф бўлмаган ҳолда ўтказиш ниятидаман. Қиз тарафнинг хоҳиши ҳам шундай. Лекин...Афсуски онамлар ҳеч тушунмаяптилар. Уларнинг қаёқдагидир дугоналари ваҳимали гаплар биланми, ёки шариатимизга мос равишда ўтказиладиган (онамларнинг ва дугоналарининг наздида "эскича" тўй экан) тўйга қаттиқ қаршилик қиляптилар. Агарда мени айтганимни қилмасанг тўйдан ҳам уйдан ҳам чиқиб кетаман. Билганингни қилавер деган гаплар бўляпти. Мен тўйни Исломий эмас келин-куёвни алоҳида-алоҳида қилиш тарафдори сифатида чиқдим. Келинлар ўзлари бемалол куёвлар ўзлари алоҳида бошқа хонада кўнгил ҳушлик қилишни нимаси жиноят? Тўғри, ҳозирда сиёсий сабаблар билан тўйни исломий қилиш, тўйда даъват, маъруза қилиш мумкин эмас. Онамлар бир тарафдан шунинг учун ваҳимадалар, яна бир тарафдан казо казо ўртоқлари-ю, гап-сўзга чечанг жоҳил дугонларини ўйлаб тўйни шариатга хилоф тарзда ўтказиш ниятидалар. Нима қилишим керак? Ҳарчанд тушунтирмай иложиси бўлмаяпти. Силаб ҳам бошқа қилиб ҳам гоҳида аччиғим ҳам чиқди. Унда уйланмайман, майли ўзларингиз биласизлар ҳам деб кўрдим. Ундай десам сени демак шунақа онага қарши қилишга тарбия қилишибди, шайхинг ҳам бизга душман экан деб одамни кулгисини қистатадиган гаплар гапирадилар. Йўқ, ҳайронман. Нима қилишим керак? Келин билан бирга ўтириб ўртоқларимга хотинимни кўз-кўз қилишим керакми десам, энди бу сарқитдан қолган гапларни қўй, бу фикринг жоҳилларники экан дейдилар. Ҳазрат, тавба қилдим-ку ота-оналаримиз бизга ўрнак бўлишни ўрнига, шариатимизга гуноҳ бўладиган ишдан қайтаришларини ўрнига, бизни гуноҳга, маъсиятга етаклашади. Нега ундай экан? Фарзанд сифатида тўғри онага бўйсиниш, айтганини қилиш керак. Лекин мана шундай ҳолатларда нима қилишим керак? Нима қилсам бу маш-машалардан қутуламан? Ҳеч рози қила олмаяпман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизларнинг оилангиз қаерда. Агар Ўзбекистонда бўлса, сиз ёзган гаплар барчаси беҳуда. Сиз қилмоқчи бўлган тўй ҳар куни сонсиз саноқсиз бўлмоқда. Мен ўзим шахсан, бир – иккита тўйда маъруза қиламан. Ҳаммаси шариатга мувофиқ ўтади. Вилоятларга ҳам бораман. Мендан бошқа уламолар, имомлар ҳам ҳар куни тўйларда маърузалар қилишади. Сизлар ҳам шундай қилинглар. Масжидларингиз имомларидан таклиф қиилнглар, маъруза қилиб беришади.

Топ рейтинг www.uz Openstat