Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 06.08.2012 | eski savollar | 670
Фазилатли шайх ҳазратларига европадан Ассалому алайкум. Дин учун қилаётган ҳизматларингизга Аллоҳ ривож берсин. Ромазон ойлари барчамизга бунданда барокатли келсин. Савол: Эр киши аёлига "сен компьютердаги шу дасур(масалан, майл агент)ни ишлатма, агар ишлатсанг талоғинг қўлингда" деса, лекин воқеликда бу иш содир бўлмаса, яъни аёл ўша дастурни ҳали ишлатмади. Сўнгра вақт ўтиб эр аёлига ўзи руҳсат берган ҳолда ўша "келишилган" дастурдан аёл фойдалана оладими? Жавоб учун Аллоҳ розилигини сўраймиз. Бизларга ўз юртимиздан, ўз миллатдошимиздан олим яратиб қўйган Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эр мазкур гапни “қайтиб олиш”га ҳақли эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat