Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошка Диндаги Қизга Уйланиш ҳақида

00:00 / 03.07.2007 | eski savollar | 1643
Ассалом алайкум Шайх Ҳазратлари!Мен исмим Азизбек. Тошкентдан болиб ёшим 26да. Уйланмаганман. Асли Тошкентлик болиб,ҳозир АҚШда икки йилдан бери яшайман. АҚШда ишлайман. Ота онам Тошкентда туришади. Ҳозирда Сизга бир масала бойича мурожаат қилмоқдаман, бу жууда мушкул ва менинг ҳаётимда жуда муҳим масала ҳисобланади. Украиналик ёши 20 да болган кизбилан ярим йилдан бери танишман, учрашиб келаман. Ҳозирда иккимизнинг олдимизда шундай бир вазият борки, бу бойича аниқ қарор қабул қилишим кеарак.У қиз мени ҳурмат килади, бир биримизни севамиз. У киз биринчи марта менга уйланишни таклиф қилганда, менга кулгили туйилган эди, у киз бу турмуш куришҳақида жуда ҳам жиддий ойлаганини билмаган эдим. Орадан бир оз вақт отиб у киз масалани яна котарди, мен унга рад жавобини бермадим, лекин секин асталик билан оз маданиятимиз, ҳаёт тарзимиз, ота она ва ватан ҳақида ва энг асосийси бизни умуман бошка бошка динда эканлигимиз (Мен мусулмон, у киз Ҳристиан баптист эканлиги) ҳақида айтдим. Орадан оз вақт отар отмас у киз мен айтган нарсаларни жуда ҳам шиддат билан, кунт билан бажара бошлади. Яни урф одатлар, озбек тилини органишга киришди ва оҳирги шатим ислом динини кабул килишга тайёрлигини айтди. Лекин афсуски, мени ота онам бу нарсага карши чикишмокда. Ва иккинчи сабаб, Мен АҚСҲдаман, Америкада ҳеч кандай ҳукуксиз виса бойича яшайман, у киз ҳам. Мен ҳозирда АҚСҲнинг Греэн ЪАРд, яни АҚСҲда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи статусга ҳаракат килмокдаман, агарда ола олмасам, У ҳолда киз МЭн билан Тошкентга бориб яшашга ва Мен эса Украинага бориб яшашга ақлим этмайди. Шу масала юзасидан мени бошим қотди, бу тарафда киз мени яхши кориб колганга охшайди, барча шартларимга рози, ҳатто ислом динини кабул килади.Иккинчи тарафдан ота онам каршилиги ва келажакдаги яшаш жойини ноаниклиги дир. Сиздан илстимо бу менинг взиятим бойича аниқ жавобларни берсангиз. Сиздан Аллоҳ рози болсин. ҳурмат ва эҳтиром биланАЗИЗБЭКАҚСҲдан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатга хилоф иш килиш доимо шунга ўхшаш мусийбатлар ва нохушликларга олиб боради. Агар шариатга амал килиб номахрам киз билан алока килмаганингизда бу холга тушмас эдингиз. Бундан кейин ушбу хакикатни хеч унитманг!Бу масалага икки тарафдан ёндошилади. Шариат бўйича сиз у кизга уйланишингиз мумкин. Аммо, келажак хаёт ва якинлар билан, хусусан ота-она ила бўладиган алокалар хакида жуда пухта ўйлашингиз керак бўлади. Шунингдек, болалар масаласи ва бошкалар. Агар мазкур холат ва шахсларни бирдек кўнгилли холда хал этсангиз ўзингиз учун жуда хам яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat