Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга иқтидо

00:00 / 21.08.2012 | eski savollar | 2032
Хазрат, сизга савол билан мурожат қилмоқчиман, саволимда хатоликлар ўтса аввалдан узр. Саволим ўзиммиз оиламиз хақида, мани 20 ёш ўғлим бор, 17 ёшигача қурондан 10 пора ёдлади, бунинг учун Оллохга шукурлар айтаман. Уғлим икки йилдан бери бироз ўзгаришни бошлади, қандайдир қалби қаттиқ, қўпол бўла бошлади, хатто ёдлаган сураларини қанчаси эсидан чиқиб кетти, ўғлим ёдлаганларингни қайтариб турмасанг унуттирилиб қолади десам хўп дейди-ю қуронга бапарво, сабабини роса охтардим, бир кун интернетдан хар-хил бўлмагир кўпгина эркак ва аёллар бир хонада кийимсиз ёмон ишларни қилаётган нарсаларни кўраётган экан. Яхшиликча тушунтирдим бу кўраётган нарсалари исломда харом эканлигини оқибати яхши эмаслигини тушунтирдим, мандан жахли чиқди огохлантирганимга, бу воқиаларгаям икки йил бўлди. Икки йилдан бери нима қилиб бўлсаям шунақа нарсаларни қўришни харакатида бўлади. Интернетга кирадиган телфонини олиб қўйдик, энди ўзига келар десак кўчага ишлагани чиқанда қайдандир бехаё журналларни уйга кўтариб келиб яшириб қўяди.Топиб олсам яхшилаб тушунтираман мани эштигиси келмай манга шунақа гапларни гапирадики юрагим ёмон бўлиб қолади, ман хам чидолмасдан бақириб отасига бир икки урдирдим. Кейинги вақтларда ўғлимни орқасида намоз хам ўқимай қўйдим, айтингчи Хазрат шундай ўғилни орқасида намоз ўқимасам кибир қилган бўламанми :? Ўғлимни қироати ва тажвиди жуда яхши, ман ўғлим уйдалигида намозни жамоат бўлиб ўқишликни жуда-жуда хохлайман. Отасини эса тажвидлари умуман йўқ, илтимос Хазрат ўғлимни тинмай дуо қиламан нимагадир файдаси бўлмаяпти, ўғлимга нисбатан қандай йўл тутай маслахат беринг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Оллох дин йўлида қилаётган ишларингиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўғилни тезда уйлантиринглар. Уни ёлғиз қўймай доимо кузатув остида олиб туринглар. Тақволи кишилар билан бирга бўлишини таъминланглар. Аллоҳ таолодан унга тақво ва инсоф тилаб дуо қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat